3:16

У қандай ишлайди?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадродон тингловчи: Ўтган сафар суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, шайтон ҳаётимиз давомида бизни йўлдан тойдириш учун васвасага солади. У дунё яратилгандан бери худди шу усулини қўллаб келмоқда. Шуни билган ҳолда ҳаворий Павлус шундай деган эди: «Зинҳор шайтоннинг панд беришига йўл қўймайлик. Унингфитналаридан хабарсиз эмасмизку. » Муқаддас Kаломда ёзилишича васвасанинг тўртта босқичи бор. Шайтон бу босқичларни одам Ато билан момо Ҳавога ҳам, Исо Масиҳга ҳам қўллаган. Биринчи босқичда, шайтон ичингизда истак пайдо қилади. Бу бошқалардан ўч олиш каби гуноҳли истак бўлиши мумкин. Васваса шайтон таклиф бергандан бошланади.

Narrator 2 Ҳар доим қисқа йўллардан эҳтиёт бўлинг. Улар кўпинча гуноҳли йўл бўлиб чиқади. Шайтон қулоғингизга шивирлайди: «Сен шунга арзийсан». Биз васваса атрофимизда бЎлади, деб ўйлаймиз, аммо Худо у ичимизда ётади дейди. Агар сизда шундай истак бўлмаганида васваса сизга таъсир қилмаган бўларди. Васваса ҳар доим онгингиздан бошланади. Исо Масиҳ шундай деган эди: «Чунки ичдан, яъни инсон қалбидан ёмон фикрлар, фаҳшу зино, қотиллик, ўғрилик, тамагирлик, бадниятлик, маккорлик, нафсга берилганлик, ғайирлик, куфр, манманлик ва нодонлик чиқади. Ана шу ёмонликларнинг ҳаммаси инсоннинг ичидаан чиқиб, уни ҳаром қилади. Иккинчи босқичда, шайтон дилингизга шубҳа солади. Шайтон Худованд айтган нарсаларга шубҳа қилишингизга ҳаракат қилади. Бу ростдан ҳам нотўғрими? Худо буни қилманг деб аниқ айтмаганку?

Narrator 1 Шу каби шубҳалар билан шайтон тузоғига яқинлашиб қолганингизни билмай қоласиз. Учинчи босқич, ёлғон. Шайтон ҳеч қачон ростини айтмайди. Шунинг учун ҳам у «Ëлғоннинг отаси» деб ном олган. У ҳар доим ёлғонни ёки ярим ҳақиқатни гапиради. Тўртинчи қадам эса – итоатсизлик. Шайтонга қулоқ солиб сиз ва ниҳоят итоатсизликка қўл урасиз. Сизга фикр сифатида берилган нарса бу босқичга келиб, сизнинг сифатингизга айланади. Сиз нимага диққатингизни қаратсанги, ўша нарса томон ҳаракатланасиз. Сиз шаайтоннинг ёлғонларига ишониб, Ëқуб огоҳлантирган қопқонга тушиб қолсиз: «лекин ҳар ким ўзининг эҳтиросига берилиб, алданиб, васвасага дучор бўлади. Кейин эҳтирос ҳомиладор бўлиб, гуноҳни туғди, гуноҳ эса етилиб, ўлимга сабаб бўлади» (ёқуб1: 14)

Narrator 2 Шайтон ҳар доим алдайди. Сиз шу васвасага илинишингиз учун, момо Ҳавога ишлатган ёлғонларини ишлатади: «Ўлмайсан, Худога ўхшаб доно бўлиб қоласан. Ҳеч ким билмайди. Бу сенинг муаммоингни ҳал қилади. Бу шунчаки кичкинагина гуноҳ». Кимдир: «Кичкина гуноҳ қилиш, бу кичкина ҳомиладор бўлишга ўхшайди. У бир кун келиб, етилиб, ўзини намоён қилади». Шундай экан, шайтоннинг ёлғонларига ишониб қолманг. Гуноҳнинг кичиги бўлмайди. Васваса қилинаётганингизни билсангиз, яхшилик қилишга имконингиз борлигини унутманг. Уни енгсангиз, кейинги сафар ҳам енгишингиз осонроқ бўлади. Сиз ўзингизда Масиҳ сифатларидан биринии шакллантирган бўласиз. Кейинги суҳбатларимизни ҳам тинглаб борсангиз, ундан қандай қутулиш ҳақида билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top