Ассалому алайкум мехрибон ва солиха аёллар. Ўтган сафар сизлар билан Ханна хикоясини тугатдик. Бу хикоя жуда таъсирли. Хикояни Худонинг каломида ўқиб, ундаги хар бир деталларни тасаввур қилсам, мен хам Ханнага ўхшаб Худога ашула айтгим келади. Биз ўша учта «қоидалар”ни ишлатиб ўқиш хаётимизга таъсир этишини кўрдик. Келинг ўша қоидаларни яна бир эслайлик:
Каломни юрагимизни Муқаддас Рухга очган холда ўқиш ва ўрганиш.
Хикоянинг асосини ўрганиш.
Хикояни мойланган тасаввур билан айтиб бериш.
Энди сухбатимизнинг асосига келдик. Бу қисмда биз саволлар берамиз, жавобларни хикоядан топамиз ва буларни хар доим ўзимиз билан олиб юриш учун миямиздаги «тўрт бармоқли” саватга жойлаштирамиз. Муқаддас Каломдаги парчаларга саволлар бериб ўрганишингиз мумкин бўлган бир неча хил саволлар бор. Аммо Муқаддас Каломдаги айнан аёллар хақида ўрганиш учун мен сизларга бир нечта саволларни ўргатмоқчиман:
Худо қанақа экан? Аслида Муқаддас Каломдаги хамма хикояларнинг асосий қахрамони бу бизнинг севимли Самовий Отамиз ва нажоткоримиз Исо Масих. Биз хикоядаги аёл хақида, хозир эса Ханна хақида бирор нарса сўрашдан олдин, Хикояда Худо хақида нима ёзилганини топамиз. Кўпинча хозиргига ўхшаш тарихий хикоялардан биз ё аёлнинг Худо хақида нима билишидан ёки бўлмаса хикоя давомидаги ўрганганларидан У хақида билиб оламиз.
Художўй аёл қандай бўлади? Унинг характеридаги қайси жихатлар Худони хурмат қилиб яшашига ёрдам беради? Баъзи холларда биз ўқиётган хикоядаги аёл художўй аёл бўлмайди. Унинг ёмон аёл эканлигининг ўзиёқ бизга художўйликни ўргатади.
Художўй аёл қандай ишлар қилади? Хикоядаги аёл ўзининг Худога бўлган севгиси ва итоаткорлигини кўрсатиш учун қандай аниқ харакатлар қилди? Агар аёл итоатсиз бўлса, биз итоатсиз аёл қандай харакат қилади?, деган саволни берамиз.
Художўй аёлни Худованд қандай ишлатади? Муқаддас Каломни ўқиётган пайтда ўрганганларингизни хаётда қандай ишлатишга йўл топиш осон бўлади ва Худованд билан муносабатимизга хам ёрдам беради. Шунинг учун биз аёллар Худо Шохлиги учун қилинган режанинг қаерида эканимизни билишимиз мухим. Бу билганларимизни эса ўша “саватга” жойлаштиришимиз керак. Худо шохлигида хар биримизнинг ўз ўрнимиз бор. Худо шохлигидаги ўрнимиз қаерда эканини билишнинг бир йўли, бу Каломда Худованд аёлларни қандай ишлатганини билишдир.
Шундай қилиб биз Каломни ўқишда керак бўладиган учта қоидани эслаш учун учта бармоғимизни ишлатдик. Қандай қоидалар эди? Олдиндаги иккита бош ва иккита кўрсаткич бармоқларимиздан эса сават ясагандик. Бу саватда эса тўртта саволдан нималарни ўрганган бўлсак ўшаларни олиб юрамиз. Келинг саволларни яна бир такрорлаб олайлик.
Худо қандай?
Художўй аёл қандай бўлади?
Художўй аёл қандай ишлар қилади?
Художўй аёлни Худо қандай ишлатади?
Хўш, биз учта бармоқни қоидаларни эслаб қолиш учун ишлатдик, сават ясаган бармоқларимизни хам саволлардан ўрганганларимизни солиб юриш учун ишлатдик. Лекин яна учта бармоғимиз қолди, шундайми? Бу бармоқларимиз ўрганганларимизга қандай муносабатда бўлишимизни эслатиб туради. «Худо каломининг тингловчилари эмас, бажарувчилари” бўлишимизга ёрдам берадиган уч йўлни билдиради. Ўша учта йўлни кейинги сухбатимизда кўриб чиқамиз. Унгача эса сухбатларимиздан ўрганганларингизга кўра Муқаддас Каломдаги аёллар хақида ёзилган хикояни топиб ўқиб кўринг. Мен сухбатдошингиз Лола сизларга омонлик тилан хайрлашаман. Ха, айтгандай, агар сизларни фарзандлар тарбиясидаги муаммолар, аёлларни қизиқтирадиган мавзулар қизиқтирса бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб кўринг. У ердан ўзингизга ёққан мавзуларни топасиз.