3:11

Фарзанд тарбияси қаердан бошданади?

MP3

Ассалому алайкум кадрдонлар. Аёл нимани истайди? Биз турли тоифадаги аёллар бир биридан фаркли нарсаларни ёктириши хакида соатлаб гаплашишимиз мумкин, аммо мен бугун имонли аёллар айнан нимани исташи хакида сухбатлашишни истардим. Бу худди сиз кутган сухбат булишига ишончим комил. Хеч бир аёл зоти йўқки фарзандининг комил ва соғлом бўлиб етишишини истамаса. Бугун болалар асосан нима билан машғул? Қайси болага қараманг ё телефон ўйнаётган бўлади ё компютер. Ҳеч бўлмаганда уни телевизорга тикилиб ўтирганини кўрасиз. Бу хозирги техникалашган ҳаётнинг озорли совғаси. Бугун экран қандай кўринишда бўлмасин боланинг онгини эгаллаш, зарарлаш учун бизни ҳар томондан ўраб олган. Фарзанднинг ҳар томонлама соғлом бўлиши учун аввало она ўзининг руҳий холатини тўғрилаб олиши керак. Худованд йўлида руҳан мустаҳкам бўлмаган она ўз фазандларига ёрдам бера олмайди.

У муаммоларга ва фарзандининг ҳаётида рўй берадиган воқеаларга Худонинг кўзи билан қарашни ўрганиши лозим. Агар шундай қилишни ўрганиб олса, муаммоларга Худонинг ёрдами билан ечим топа олади. Акс ҳолда муаммонинг ўзига эътибор қаратиб, асабийлашиб хато қилишда давом этаверади.

Бунинг учун қандай ҳаракат қилиш лозим? Аввало фарзандингизнинг бирор бир ёқимсиз одати ёки характерини кўрганингизда дарҳол уни айблашга ва бу одати учун жазолашга уринмасдан, Худога ибодат қилинг. Чунки сизнинг фарзандларингиз энг аввало Унинг фарзандлари. У бу фарзандлар учун сиздан кўра кўпроқ қайғуради. У ҳар қандай муаммога ечим топа олади. Шундай экан муаммо ёки бирор ёқимсиз ҳолат бўлганида дарҳол ибодат билан Унинг олдига келинг. Ундан донолик ва сизни бошқаришини сўранг. Кейин эса кутинг. Бунгача фарзандингиз билан шунчаки дўстона гаплашиб олинг.

Ўзингиз ҳолатлар, муаммолар ва нарсаларга Худонинг назари билан қарашни ўрганиб олгач, буни фарзандингизга ҳам ўргатинг. У ҳам ҳаётида бўлаётган муаммолар ва келишмовчиликларга Худонинг кўзи билан қарашни ўрганса, уларга муносабалари ўзгаради ва асабийлашмай яшашни бошлайди. Буни ўргатиш учун эса сизнинг фикрлашингиз, нарсаларга муносабат билдиришингиз ва ҳатти ҳаракатингиз жуда муҳим рол ўйнайди. Улар сизнинг ўгитларингиздан, кундалик гап сўзларингиздан ва ҳаракатингиздан ўрнак олишади. Муҳими, сизнинг Худованд билан муносабатингиз кучли бўлса, бу ҳолат ўз ўзидан болаларга ўтади. Худованд фарзандларингизни сиз ўйламаган ва кутмаган тарзда ажойиб қилиб ўзгартиради. Улар учун фақат мен қайғураман деб ўйласангиз янглишасиз.

Жуда кўп имонли оналар такрорлайдиган бир хато бор. Бу фарзандаларнинг келажаги ҳақида қайғуриб, ҳаддан ташқари юрагига ташвиш ва хавотир ортиб олишдир. Юраги хавотирга ва ташвишга тўла она фарзандлари келажаги учун улардан кўп нарсани талаб қилиб, ҳаддан ташқари кўп тергайдиган ва уларга тинчлик бермайдиган бўлиб қолади. Болалари келажаги учун маъсулиятни ҳис қилмай, унинг назарида бекорчи нарсалар билан шуғулланиб ўтиргандай туюлиб улардан жаҳли чиқади ва асабийлашади. Бу яхши эмас. Унинг ўрнига фарзандларингиз келажагини Худонинг қўлига топширинг. Унга ишониб, ибодат қилиб ҳотиржам иш тутинг. Фарзандларингизга ҳам ўз келажаклари учун ибодат қилишни ўргатинг. Биргаликда Худованд йўлида қандай яшашни ўрганиб оласизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top