3:28

Худонинг меҳрибонлиги 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бугун сизлар билан Худонинг меҳрибонлиги ҳақидаги мавзуда сўз юритишни давом этамиз. Худо ҳеч қачон ҳозиргига қараганда кўпроқ меҳрибон бўлмаган ва У ҳеч қачон камроқ меҳрибон бўлмайди. У алоҳида шахсларга нисбатан ҳурмат-эътибор кўрсатмайди, аксинча, Ўз қуёши нурларини ёмонлар узра ҳам, яхшилар узра ҳам сочади ва ҳақларнинг ҳам, ноҳақларнинг ҳам бошига бирдек ёмғир юборади. Худонинг меҳрибонлиги асоси — Унинг Ўзидадир; Худонинг марҳаматига эришганлар қилган хизматларидан ва

Худонинг меҳрибонлигини қай тарзда қайтаришларидан қатъий назар, Унинг хайр-саховатига эга бўладилар. Ақл-идрок бунга, гарчи инсон феъл-атвори ўта яхши ва

бенуқсон бўлган тақдирда ҳам, асос бу феъл-атворда эмас, деб тан оладиган маънавий донишмандлик каби қўшилади.

Бизнинг кутишларимиз асосида ҳамиша Худонинг меҳрибонлиги ётади.

Гарчи зарур ҳисоблансада, гуноҳларига тавба қилиш инсон инсон учун хизмат эмас, балки Худо Ўзининг меҳрибонлиги туфайли берадиган кечиримнинг марҳаматли инъомини қабул қилиш шарти ҳисобланади. Ибодат ўз-ўзидан хизмат ҳисобланмайди. Ибодат Худони ҳеч нарсага мажбурлай олмайди ва Уни ҳеч кимнинг олдида қарздор қилиб қўймайди. Худо ибодатни меҳрибон бўлганлиги учун эшитади, бошқа ҳеч қанақанги сабаб туфайли эмас. Шунингдек имон ҳам инсон учун хизмат эмас; бу шунчаки Худонинг меҳрибонлигига бўлган ишончдир, ишончнинг йўқлиги эса — Худонинг муқаддас табиатини қоралаш демакдир.

Агар одамлар дўстона муносабатдаги само остида яшаётганликларига ва самодаги Худо Ўзининг қудратлилиги ва улуғворлигига қарамай, бизга дўст бўлишни истаётганлигига ишонганларида, уларнинг дунёга нисбатан қарашлари ўзгариши

мумкин эди. Бироқ гуноҳ бизни журъатсиз ва тортинчоқ қилиб қўйди ва бунинг ҳеч бир таажубланарли жойи йўқ. Худога қарши исён даври бизда бир кунда енгиш мумкин бўлмаган қўрқувни вужудга келтирди. Ҳибсга олинган исёнчи узоқ вақтгача ва муваффақиятсиз ҳаракатлари билан ўзи ағдармоқчи бўлган шоҳнинг ҳузурига ўз ихтиёри билан кира олмайди. Бироқ исёнчи ҳақиқатан ҳам тавба қилган бўлса, фақатгина Ўз Тангриси севгиси ва меҳрибонлигига ишонган ҳолда Унга

яқинлашиши мумкин ва ўтмишда қилган жинояти учун ҳеч ким айбламайди.

Бизга Худо ҳузурига қайтган пайтимизда қилган гуноҳларимиз жамики инсонлар соничалик даражада кўп бўлса ҳам, Худо бу гуноҳларимизни юзимизга

солмаслигини, аксинча, бизга нисбатан биз гўёки ҳеч қачон гуноҳ қилмагандек қаттиқ ишонч билан муносабатда бўлишини эслатган ҳолда руҳиятимизни кўтаради.

Ўтмишдаги гуноҳларига қарамай, Худо билан самимий ярашмоқчи бўлган инсон эҳтиётлик билан: «Агар мен Худонинг ҳузурига келсам, У Менга нисбатан қандай муносабатда бўлар экан? Унинг кайфияти қандай бўлиши мумкин? Мен Уни қай

ҳолатда кўрарканман?» — деб сўраши мумкин. Худо албатта, Исо каби бўлади. «Мени кўрган Отамни кўрган бўлади» (Юҳан. 14:9), — деган эди Исо.

Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top