3:07

Худонинг тартиби 01

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли биродарлар, ҳозирги пайтга келиб, баъзи шарқий Осиё динларининг таъсири остида янги замонавий ғоялар пайдо бўляпти, уларга кўра Худо ва яратилган дунё ўртасида ҳеч фарқ йўқ, улар учун Худо ҳамма нарса бўлиб, ҳамма нарса Худодир.

Лекин Муқаддас Китоб бизга Худо яратилган мавжудотдан фарқланишини ўргатяпти. Худо бутун коинот ва ундаги барча мавжудотларни яратибгина қолмай, улардан ниҳоят даражада устун ҳамдир.

Буни изҳор этиш учун одатда трансендентлик сўзи қўлланилади. Аммо бу Ҳиндуизмга асосланган трансендентал медиятциядан фарқ қилади. Аксинча, улар Худонинг трансендентлигини ҳам ва ҳатто борлигини ҳам рад этишади.

Хўш, нима учун Ибтидо китобининг 1-бобида дунёни олти кунда яратилган, деб тасвирланган? Бу саволга турли-туман жавоблар келтирилган. Баъзилар, ҳақиқатдан ҳам олти кунда яратилганлиги учун шундай дейишса, бошқалар эса ёдлаб қолишга осон бўлсин учун атайлаб шундай шаклга келтирилган, деб таъкидлашади.

Албатта, ибронийча мантда қўлланган “йом” сўзи бутун Эски Аҳд китобларида одатий кунни англатиш учун ишлатилган. Аммо, шуни ҳам назардан қочирмаслик керакки, баъзи ҳолларда бу сўз бир кундан узоқроқ даврни англатиш учун ҳам қўлланилган.

Бу масала яратилиш-эволюция баҳсига бориб тақалади, ҳозир биз бу мавзуни бу ерда муҳокама қилмаймиз. Шунга қарамай, икки нарсани айтиб ўтмоқчиман. Аввало, бу матнга ўхшаган матн умуман йўқлиги сабабли уни талқин қилиш жуда мушкул.

Бунда талқин имкониятлари ниҳоятда кўплиги туфайли бу ёки олти кунда содир бўлган тарихий воқеа ёки нотарихий ҳикоя, дея олмаймиз. Лекин шуниси аниқки, яратилиш тарихий воқеа, буни эса биз Янги Аҳддаги қуйидаги оятлардан билиб олишимиз мумкин:

Юҳанно китобининг1-боби 3 ояти, Ибронийларга мактубининг 11-боби 3 ояти ҳамда иккинчи Бутрус китобининг 3-боби 7 оятлари. Иккинчидан, биз бунга ўхшаган ноаниқликларга дуч келганимизда, яъни, Муқаддас Китоб матнини талқин қилишнинг бир эмас, бир неча йўли мавжуд бўлганда, биз уни Хушхабар орқали тушунишимиз керак бўлади.

Чунки Хушхабар Худонинг инсонга берган энг сўнгги ва энг тўлиқ Каломидир. Хушхабардан бизга маълумки, Худо бутун борлиқни маълум бир мақсад билан яратган, У бутун коинотни Ўз Каломи орқали бошқариб турибди. Демак, Хушхабар орқали қарайдиган бўлсак, яратилиш олти кунда содир бўлганми йўқми, аниқ эмас, унинг олти кунда содир бўлмагани ҳам аниқ эмас. Муқаддас Китоб ҳақиқатни айтаётгани аниқ, лекин бу ерда масала унинг қандай тақдим этилаётганидадир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top