Ассалому алайкум қадрли аёллар. Бугун хам сизлар билан бирга сухбатлашиб турганимдан хурсандман. Кунингиз қандай ўтди? Бугунги кунда хаётингизда нималар бўлган бўлса хам хаммаси яхшиликка хизмат қилсин, деб мен Лола сизлар билан навбатдаги сухбатимизни бошлайман. Бугун эмизикли аёлларнинг овқатланиши қандай бўлиши кераклиги хақида маълумот бераман. Биласизки илк ойларда чақалоқнинг овқат хазм қилиш тизими яхши ривожланмаган бўлади. Ферментлар фаол бўлмаслиги ва ичак мушакларининг етарлича қисқармаслиги сабабли, овқатнинг сўрилиши хамда газларнинг чиқиб кетиши қийин бўлади. Шунинг учун боланинг қорни тез-тез оћриб туради. Онанинг газ хосил қилувчи махсулотларни истеъмол қилиши эса, бу холатни янада кучайтиради. Кальций элементи эмизикли она учун жуда зарурдир. Агар сиз уни озиқ-овқат махсулотларидан олмас экансиз, у болага сутдан эмас, балки тишларингиз хамда суякларингиздан ўта бошлайди, натижада суяклар заифлашиб, тишлар емирилади. Кальцийнинг бу йўл билан олиниши ўсиб бораётган бола организмига етарли бўлмай қолгандан сўнг, унга рахит касаллиги хавф сола бошлайди. Кўкрак сути билан боқадиган она учун кундалик кальций миқдори 1600 мг.ни ташкил этиши лозим. Кальцийнинг манбалари асосан сут ва сут махсулотлари хисобланади. Уларда суякларни мустахкам бўлишига етарли миқдорда кальций ва фосфор бўлади. Айниқса, эчки сути кальцийга бой бўлиб, эмизикли оналар учун у хазинанинг ўзидир. Агар сизга сут ёқмаса, кўпроқ қатиқ, қаттиқ Навли пишлоқ истеъмол қилинг. 100 грамм пишлоқда 800-900мг.га яқин кальций бўлади. Кальций шунингдек, бодом, балиқ, денгиз карами, кўкатлар, кўпгина мевалар, апельсин, олма, қораћат, узум, хурмо, қора олхўри, қоқилар ва кўк баргли кўкатларда мўл бўлади. Агар сиз хар куни мева ва сабзавотлар хамда ёнћоқ еб турсангиз организмингизда хеч қачон кальций етишмовчилиги келиб чиқмайди. Она аллергиянинг бирон-бир кўриниши, ошқозон-ичак, ўт қопи касалликлари билан оћриган ёки хомиладорликнинг иккинчи ярмида қаттиқ токсикоз кечирган бўлса, болада аллергиянинг келиб чиқиш хавфи катта бўлади. Бундай холларда сут, гўшт қайнаб суви қуриган шўрваларни камроқ ичишга харакат қилинг, тухум истеъмолини чекланг. Бола тућилиши билан аллергия хавфи келиб чиққан бўлса, фақат гипоаллергик махсулотлар истеъмол қилинг. Масалан, олма, мева қоқиларидан компот, бодринг, карам, сабзавотли салатлар, картошка, турли хил кашалар, гўштли фрикаделкалар, тефтели, гречка, пишлоқлар, қайнатма шўрва, димлама кабилар. Гипоаллерген пархез тутишдан олдин болалар аллергологи билан маслахатлашиш мақсадга мувофиқдир. Бола катта бўлгани сари хазм қилиш тизими шаклланиши билан озиқ-овқатга бўлган аллергия кўпинча йўқолиб кетади. Бир ойдан сўнг таомномангизга икки кун «бегона” махсулотларни киритинг ва боладаги ўзгаришларни кузатинг. Бола нажаси суюқ, кўкиш рангда бўлиб, аллергиянинг бошқа аломатлари: овқатлангандан сўнг йићлаш, терида қизил тошмалар, қизариш кузатилса, бош ва қошларда қазћоқлар пайдо бўлса шифокорга мурожаат қилинг. Шифокор болани текшириб сизнинг овқат рационингизни белгилаб беради. Бундай пархезнинг аввалига бемаза туюлиши одатий хол. Аммо кўпгина овқатларни мазали қилишингиз мумкин. Масалан, кўпгина таомларни қайнатма эмас, балки пишлоқ ёки сметана билан духовкада пишириб, устидан барра кўкатлар сепиб тановул қилсангиз, бундай пархез ўзингизга хам ёқиб қолади. Сифатли ва хилма-хил овқатланинг, шундагина болангиз соћлом ва қувноқ бўлади. Кўпгина оналарни қахва ичиш мумкинми, деган савол қизиқтиради. АҚШда ўтказилган тадқиқотларга кўра, қахва бола ўсиши ва ривожланишига хеч қандай салбий таъсир кўрсатмас экан. Шунчаки қахвани меъёрида ичиш керак холос. Агар болангиз ўта таъсирчан, нотинч бўлса, узоқ ухлай олмаса, асабийлашса, кўп йићласа, севимли ичимлигингиздан воз кечишингизга тўћри келади. Эмизикли оналар кабачкилар, патиссонлар, карам, ошқовоқ, ћарқ пишган кўк олмалар, нок, гилос, қораћат, ва ёрмалар истеъмол қилиши мумкин. Аксинча эмизикли оналарга консервалар, колбасалар, какао, шоколад, конфетлар, цитрус мевалар, тарвузлар ман этилади. Азизлар хозирги маслахатларим болангиз тўлақонли сут билан озиқланишини таъминлайди деган умиддаман. Агар сизни фарзанд тарбияси, аёлларга боћлиқ мавзулар қизиқтирса бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Сизларга албатта ёқади. Сухбатдошингиз Лола сизга ва фарзандингизга соћлик тилайди.