4:17

Оиланинг мухимлиги

MP3

Ассалому алайкум қадрли опа-сингилар. Мен Лола бугун хам сизлар билан биз аёллар учун мухим бўлга оила хақида сухбатлашаман. Оилада фарзандининг хулқидан, характеридан ташвишланмайдиган она топилмайди. Шундай экан, фарзанд тарбиясида нима катта рол ўйнаши хақида сухбатлашамиз. Оила инсон жамиятидаги энг мухим омил хисобланади. Оила инсонни энг юқори натижага эришишга ўргатади. Худо асос солган биринчи нарса бу оила. Аслида Худо учта нарсага асос солган: оила, хукумат ва жамоат. Оила жамиятда мавжуд бўлар экан у Худога ва яқинига хизмат қилиши керак. Оила мухим бўлгани учун хам Худо уни биринчи бўлиб яратган. Ибтидо 2 боб деярли хаммамизга яхши маълум. Одам Ато хамма хайвонларга исм қўйди. Аммо ўзига тўғри келадигани топилмади. Кейинги оятларда Худованд одамнинг қовурғасидан аёлни яратиб унинг олдига олиб келгани хақида ўқиймиз. Кўпгина назариётчилар бу ер юзидаги биринчи никох бўлган эди дейишади. Олимлар оиладаги жуфтликлар асабийлашишларининг сабабини ўрганиб чиқдилар. Улар асосан 10 сабабга кўра қаттиқ асабийлашар эканлар. Хозир ўша сабабларни навбати билан санаб ўтаман. Турмуш ўртоқлардан бирининг вафот этиши, Ажрашишлар, рухан бир-биридан узоқлик, Турмуш ўртоқлардан бири қамалганда, оиладагилардан бири вафот этганда, хасталик ёки оғир жарохат олганда, ишдан хайдалганда, аразлашганда, Оилада бир-бирларини тушунмаслик, ва истеъфога чиқиш холатларида. Оила хаётимизда шунчалик мухим ўрин тутгани учун ундаги муаммолар бизни қаттиқ асабийлашишимизга сабаб бўлади. Агар эътибор берган бўлсангиз, жуда кўп бизнесменлар ёки буюк олимлар умриларининг охирги йилларида хароб ахволга тушадилар. Негалигини биласизми? Чунки улар оилаларидан ажралиб қолганлар. Улар ўз ишларида муваффақиятга эришиш учун оилаларини қурбон қилганлар. Оила нафақат катталар балки болалар учун хам мухим ахамиятга эга. Боланинг хаётида асосий рол ўйнайдиган нарса бу оила. Чунки оила боланинг шахсини, характерини шакллантиради. Хар бир кишида туғма темперамент бўлади, бироқ холерик темпераментли икки бола икки хил оилада яшаб улғайса, уларнинг характерлари бутунлай бошқа-бошқа бўлади. Иккаласи хам бирдай фаол, хиссиётга берилувчан бўлсада, бири оилани севади, иккинчиси эса нафратланади. Шу ўринда икки Макс Йукс ва Жонатан Едвардс оиласининг тарихини кўриб чиқайлик. Макс Худога ишонмайдиган одам эди. У ўзига ўхшаган бир қизга уйланди. Уларнинг бу турмушидан 1026 авлод вужудга келди. Шулардан 300таси эрта ўлиб кетишди. 100таси вояга етмаганлар қамоқхонасига тушди. 190таси фохишага айланди ва 100таси ароқхўр бўлиб етишди. Бугунги кунда бу оила давлатга 6 миллион зарар келтирган. Бу оиланинг хеч бир авлоди жамиятга фойда келтирадиган иш қилмаган. Худди шу штатда яшайдиган Жонатан Эдвардс эса Худога ишонарди ва ўзи каби Худога ишонадиган қизга уйланди. Бу никохдан 729 авлод келиб чиқди. Улардан 100таси воиз бўлиб вояга етди. 65 таси Коллеж профессорлари бўлди. 13 таси Университет президенти бўлди. 60таси ёзувчи бўлди. 3таси АҚШнинг конгресмени бўлди. Биттаси эса АҚШнинг вице президенти бўлди. Оилаларнинг бундай тақдирида штатнинг ёки давлатнинг таъсири бўлгани йўқ. Улар шунчаки оиланинг қандайлигига қараб, шундай тарихга эга бўлдилар. Эдвардлар оиласи Муқаддас Каломда ёзилган: «Болани ёшлигидан тарбияла шунда у қариганида хам йўлидан оғишмайди” деган оятга яққол мисол бўла олади. Бугунги кунда телевизор, турли хил бўлмағур филмлар ва атрофдагиларнинг таъсирига қарамай, болаларимиз учун энг асосий таъсир манбаи бу оила бўлиб қолаверади. Боланинг шахси шаклланишида биринчи ўринда оила кейин дўстлар давраси кейин мактаб, кейин жамоат ва охирги ўринда қўшнилар сабаб бўлади. Шундай экан бугунги кунда телевизорнинг ёмон таъсиридан ёки атрофдагиларнинг таъсиридан қўрқаётган оналар учун маслахатимиз шу: Фарзандингизнинг тарбиясида, характерининг шаклланишига оилангизнинг мухити сабаб бўлади. Агар оилангизда мухит яхши бўлса, мухаббат ва тарбия баробар олиб борилса, бошқаларидан ташвишланишга хожат йўқ. Шундай экан, асосий эътиборни оилангизнинг яхши бўлишига қаратинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top