3:36

Худонинг олий хокимияти 6 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. ХIX асрда шоир Суинберн: «Юксакликлардаги инсонга олқишлар бўлсин! Инсон — буюмлар эгасидир», —

деб ёзганида, у замонавий дунёга «Раббим, Сени олқишлаймиз» ибодатининг янги шаклини киритди. Ҳамма нарсани аввалги ҳолатига мақсадга мувофиқ хоҳиш-ирода ҳаракати Билан қайтариш керак ва бу вазиятда сабр-тоқат билан онгли равишда

ушлаб туриш зарур. Худо — Шахсдир ва биз юракларимизни мўъжизага тайёрлаган ҳолда Унинг билан янада яқиндан танишишимиз мумкин. Эҳтимол, биз Муқаддас Ёзувларни олтину зар билан кўмиб ташлайдиган шон-шуҳрат кўтарилиб

келаётган қуёш каби бизнинг ички ҳаётимизда юксалишига қараб, Худога бўлган одатдаги имонимизни ўзгартиришимизга тўғри келар.

Балки Хушхабар Жамоатларида ҳукмронлик қилувчи қонункашликдан хотиржам ва муносиб тарзда узоқлашишимизга ва орамизда масиҳийлик деб ҳисобланадиган

кўпгина мулоҳазасизликларга қарши чиқишимиз зарурдир. Балки бунинг оқибатида биз маълум бир вақтгача дўстларимиздан айрилармиз ва «художўйлар» деган ном ҳам олармиз: бироқ бундай муҳим ишда кўнгилсиз оқибатлардан чўчиган киши Худо Шоҳлигига муносиб бўлолмайди.

Худо ҳақидаги билимлар қизиқарли, ажойиб бўла бошлагани сайин, бошқа одамларга янада кўпроқ хизмат қилиш биз учун мажбуриятга айланиб қолади. Марҳаматли билимлар биз улардан худбинларча завқ олишимиз учун

берилмайди. Худо ҳақидаги билимларимиз қанчалик етук бўлгани сайин, ҳозиргина эга бўлган бу билимларни азоб чекаётган инсониятга нисбатан раҳм-шафқат йўлида қўллаш истаги шу қадар кучайиб боради. Бизга ҳамма нарсани берган Худо, ҳамма нарсани беришни Уни қанчалик яхши таниб- билишимизга қараб, биз орқали давом эттиради.

Шу вақтгача биз инсоннинг Худога бўлган шахсий муносабатини кўриб келаётган эдик, бироқ инсоннинг ўнг қўлидаги ўзини ўз хушбўйлиги билан «билдириб қўяётган» ёқимли мой каби, Худо ҳақидаги ҳар қандай чуқур билим ҳам

тез орада масиҳийлик ҳамжамиятида атрофимизни ўраб турганларга таъсир қила бошлайди. Биз эса ўзимизда кўпайиб бораётган нурни Худо оиласининг бошқа аъзолари Билан бўлишиш учун ҳаракат қилишимиз керак.

Биз бу нарсани бошқа одамлар олдида Худога хизмат қилган ҳолда ҳамиша Худонинг улуғворлиги сари интилишимиз зарур. Шахсий ибодатларимизгина эмас, балки гувоҳлигимиз, қўшиқларимиз, ваъзимиз ва ҳатто ёзаётганларимиз — буларнинг ҳаммаси муқаддас Тангримиз шахси атрофига жамланиши керак

ва биз ҳамиша Унинг улуғворлиги, ҳурмати ва қудратини олқишлашимиз, улуғлашимиз зарур. Самода, Буюк Зотнинг ўнг томонида содиқлик билан

бизнинг манфаатларимизни ҳимоя қилган ҳолда шон-шуҳрат ила Инсон ўтирибди. Биз одамлар орасида жуда кам вақтга қолдирилганмиз; келинглар, биз бу ерда Унинг садоқатли вакиллари бўлайлик. Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top