3:37

Факат тоза юрак Раббимиз кечлигида иштирок эта олади

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Азизлар, эсингизда булса, мусофир кахрамонларимиз хартигур Мукаддас Ерга етиб келишди. Улар Галилей денгизи ёнида жойлашган жамоатда мехмон булишди. Келинг, ундан кураси хикоянинг давомини тингласак. “Илхом”, деди Нарсех, “Бугун мен хаётимда биринчи маротаба Раббимиз Кечлигида иштирок этаман, лекин мен бир нарсадан куркяпман.

Мен Раббимиз кечлигида иштирок этишга арзимайман.” –“Нима учун, дустим?” деб суради Илхом. -“Джастин отахон, Раббимиз кечлиги хакида гапирганда мен амакимнинг юзини куз олдимга келтирдим, унга булган нафратим мени халигача тарк этмаяпти”. “Кел, бу масалани хал этиш учун, Джастин отахоннинг ёнига бориб, у билан гаплашамиз”. Уларнинг уччалови, Джастин отахоннинг кичик хонасидаги гиламчага утиришди. Джастин билан Нарсех юнон тилида гаплашишди, Илхом эса уз урнида янги биродари Нарсех учун ибодат килиб утирди. Джастин отахон, юнон тилида Павлуснинг Коринфликларга йуллаган мактубни укишни бошлади. Джастин, аста секинлик билан Каломдаги хар бир сузни укиб, Нарсехга караб, уни хар бир сузни тушунганига амин булиб давом эттирди.

Джастин, оятларни кайта укишни бошлади, ”Агар кимдур, Раббимиз нонини еб ёки Раббимиз косасидан ичиб туриб Унга умид богламаса, демак у одам Раббимизнинг танасига ва конига карши гунох килган булади. Биродарим Нарсех, бу оятлар нима тугрисида айтяпти?” деб Джастинг Нарсехга савол берди. “Бу дегани, агар мен юрагимдаги нафрат билан Раббимиз нонини ёки косасидан ичсам Раббимизга карши гунох килган буламан” деб Нарсех жавоб берди. “Ха, оятларни тушунибсан.” деб Джастин оятлар укишни давом эттирди. Нарсех уни тухтатиб, “Джастин отахон, нафратимдан кутулгунча Раббимиз кечлигида иштирок этиш тугри эмаслигини тушундим. Мен сизга дардимни айтиб бердим. Лекин, мен качон бундан озод буламан? Качон мен хам Раббимиз кечлигида иштирок эта оламан?” деб Нарсех Джастиндан суради. “Качонни эса, факат Худо билади. Лекин сен тугри йулда эканингга имоним комил, сен узинг хам озод булганингни сезасан.

Буни тезрок амалга ошиши учун биз сен учун ибодат киламиз. Азизлар, мусофир кахрамонларимизнинг саргузаштлари жуда кизикарлиги билан бошка мавзулардан фаркланиб туради. Лекин афсуслар булсинки, бизга ажратилган вакт хам уз нихоясига етди. Келаси сафар биза албатта хикоянинг давомини тинглаймиз. Азизлар, барча фикр мулохазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг ёки булмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар колдиринг. Айтмокчи, шу сайтнинг кутубхона булимига ташриф буюриб хикояларнинг электрон шаклини кучириб олсангиз булади. Раббимиз тинчлиги ва севгиси барчангизга ёр булсин азизлар. Хайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top