Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Бугун биз Муқаддас Каломдаги азиз хаворий Павлуснинг Коринфларга йўллаган иккинчи мактубдаги оятларни кўриб чиқамиз. Ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо, марҳаматли Ота, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! У бутун ғам-қайғуларимиз учун бизга тасалли беради. Шу тариқа ўзимиздек ҳар турли қайғуларга йўлиққан бошқа одамларни биз Худодан олган тасалли билан овунтира оламиз. Масиҳнинг азоблари бизда қанча кўпаяётган бўлса, Масиҳнинг тасаллиси ҳам бизда шунча кўпаймоқда. Агар биз ғам-қайғу чекаётган бўлсак, бу сизлар тасалли ва нажот топишингиз учундир. Ва агар биз тасалли топаётган бўлсак, бу ҳам сизларнинг тасалли топишингиз учундир. Биз чекаётган қайғуларга ўзингиз ҳам йўлиққанингизда, шу билан тасалли топиб, сабр-тоқат қиласизлар. Сизларга ишончимиз комил, чунки сизлар аламларимизгагина эмас, тасаллимизга ҳам шерик эканингизни биламиз.
Эй биродарлар, Асия вилоятида бошимизга келган кулфатлардан хабарсиз қолишингизни истамаймиз. Биз ҳаддан ташқари, чидаб бўлмайдиган даражада эзилдик, ҳатто соғ қолишга умидимизни йўқотган эдик. Ҳа, ўлимга маҳкум бўлганимизни ўз вужудимизда сезардик. Бу шунинг учун бўлдики, биз ўзимизга эмас, балки фақат ўликларни тирилтирувчи Худога умид боғлайлик. Ҳақиқатан ҳам Худо бизни шундай катта ўлим таҳликасидан қутқарди ва яна қутқаради. Ҳа, У бизни яна қутқаради, деб Ундан қаттиқ умид қиламиз. Чунки сизлар ҳам биз учун ибодат қилишда иштирок этиб келяпсизлар. Шундай кўп кишиларнинг илтижоси туфайли Худо бизга иноят кўрсатди, токи буни яна кўплар билиб, биз туфайли Худога шукр қилсинлар Азизлар, барча тасалли Худодан экан, келинг Унга ибодат қилиш учун қўлимизни очамиз. Азиз Отажон, Сен Иброхим, Мусо, Ёқуб, Довуд ва барча Сенга ҳизмат қилган пайғамбарларнинг Худосисан. Исо Масихни қурбон қилиб бизга нажотни ато этган Худо ҳам Сенсан. Худойим, азиз Парвардигорим, бизга нажот бериб абадий хаётни берганинг учун номингни улуғлаймиз. Отажон, хаворий Павлус айтганидек Сен тасалли берувчи Худосан. Фақат Сен бизни қиммат бахога сотиб олгансан ва хеч қачон бизни тарк этмайсан. Худойим, мен барча қийинчиликка, азоб укубатларга ва қувғинларга дуч келган азиз фарзандларинг учун Сендан тасалли сўрайман. Худойим, уларга фақат Сен тасалли бера оласан, фақат Сен уларнинг юракларига тинчлик бера оладиган Худосан. Уларнинг барча чеккан азоблари фақат Сени улуғласин. Худойим, барча ҳалқлар Сенинг мухаббатингни ўз қалбларида хис этсинлар. Фақат Исо Масих Сенга олиб борадиган ягона йўл эканини барча инсонлар билсин. Худойим, Сенинг исминг муқаддасдир. Бизни хам муқаддас қилгин эй Отажон. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин!
Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.