3:16

Ибодат ўзи нима?

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Ибодат нимани билдиради? Ибодат ўзи нима? Кўпларнинг ўйлаганидек ибодат хурофотми, яъни, шивирлаб, ичимизда гаплашиб, орзулар томонидан алданиб қандайдир худоларга мурожаат қилишми? Ёки қора магиянинг бир турларидан бирими, унинг ёрдами билан бирон бир самовий жинни чақириб, ҳаётимизни у истаганича бошқаришми? Олоудиннинг чироғига ўҳшаб, ишқалаганда истакларимиз амалга ошиш воситасими? Аксинча, кўпчилик ибодат ҳақида шундай фикрга эга. Ёки, баъзи одамлар гуруҳлари, ибодатни ўз-ўзини анализ қилиш билан солиштиради. Яъни ибодат, психологиядаги ўз-ўзи билан гаплашиш орқали, одам онгининг тубидан шу вақтгача яшириниб ётган ҳақиқатларни очишга ёрдам берадиган восита деб ўйлашади. Бу айтилган фикирларнинг биронтаси ҳам, Каломда ибодат ҳақида айтилганларига умуман ўҳшамайди. Павлус икки ҳил ибодатни ажратган, биринчиси, ҳар-бир ибодат ва иккинчиси эса илтижо. “Ҳар бир ибодат” бу ибодатнинг умумий класификацияси. “Илтижо” эса, ибодатда маълум нарса учун сўралган ибодат. Каломнинг ибодат ҳақидаги барча оятларни кўриб чиқадиган бўлсангиз, ҳар бир ибодат Худо билан сўзлашув эканини кўрасиз. Гап шу, ибодат Худо билан сўзлашувни билдиради ҳолос. Тушунишимизча, Масиҳий, яъни имонли Худо ойиласининг аъзосидир. Шунинг учун, ибодат айнан ойила ичида кечадиган сўзлашувдир. Ибодат бу дўстона, шаҳсий, очиқ, ва Худо билан тугаммас сўзлашувдир, бундай яқин ва шаҳсий муносабатларни ҳар бир одам Исо Масиҳга бўлган имони орқали эришади. Исо Масиҳга бўлган имонимиз орқали, Худога бегона бўлганларнинг ва келгиндиларнинг қаторидан Худонинг ойиласига ўтиб, Унинг фарзандларига айланамиз. Ойила ичида суҳбат тузиш нақадар осон, лекин бир ўйлаб кўринг, агар шу ойиланинг аъзолари сўзлашишдан бош тортса, ойиланинг аҳволи не кечади? Ойила ичидаги яқинликка қандай путур етказилишини кўз олдингизга келтирган бўлсангиз керак. Демак, ибодатнинг асоси, Худо билан сўзлашув олиб боришдир.

Илтижо қилиш, ёки сўраш, маълум бир талаб билан мурожаат қилиш деганидир. Ёқуб оятида, ”Худодан сўрамаганингиз учун сизларда йўқ (Ёқуб 4:2)” деб ёзилган.

Худо билан сўзлашганда Ундан бирон нарса сўраш табиий ҳол, чунки У бизнинг Отамиз, биз эса Унинг фарзандларимиз. Ҳаворийнинг айтишча, Худонинг қурол-аслаҳасини кийиб олганингиздан сўнг, имоннинг муҳимлиги ҳақида ўйлагандан сўнг, бу ҳақда Худога мурожаат қилиш керак. Унга борини айтинг. Унга нима сезишингизни, нималарни ҳис этишингизни, атрофдаги ҳаётга бўлган муносабатингизни ва туйғуларингизни айтиб, нимага муҳтож эканингизни айтинг.

Кўпинча ибодатга бўлган муносабат қуйидагичадир, кўпчилик ибодат шу қадар юқори ва муқаддас деб биладики, ҳатто уни сўзлаганда маҳсус тил ёки довуш ишлатилиши керак деб ўйлайди. Ибодат Отамиз билан бўлган оддий суҳбатдир.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top