3:50

Нима учун эрларимизга бўйсунишимиз керак?

MP3

Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Бугунги суҳбатимиз ҳаммамиз учун ҳам қизиқарли ва фойдали бўлишига ишонаман. Бугун сизлар билан нима учун хотин ўз эрига бўйсуниши кераклиги ҳақида суҳбатлашамиз. Бўйсуниши кераклигига бир нечта сабаблар ҳам келтириб ўтаман. Демак мавзумизни бошлаймиз. Нима учун хотин ўз эрига бўйсуниши керак? Биринчидан, хотин ўз эрига бўйсунмас экан ҳеч қачон Муқаддас Руҳга тўлган аёл бўлолмайди. Худонинг хотинларга ўз эрларингизга бўйсунинг деган амрини бажармай туриб ҳеч қачон художўй аёл бўлолмайди. Итоатли бўлмаган аёлнинг Муқаддас Руҳга тўлган аёлдай қилган бошқа ҳар қандай ҳатти ҳаракати сохта бўлади. Бу айниқса ўз хоҳиш иродасини биринчи ўринга қўядиган холерик аёлларга тегишли. Бундай аёллар оиласида эрининг ўрнига бош бўлиб қолганини ўзлари ҳам билмай қоладилар. Гарчи улар ўзларини художўйдай кўрсатсалар ҳам бундай аёллар ҳақиқатда художўй бўлолмайдилар. Иккинчидан, аёл ҳиссан ўз эрига бўлган муҳтожликни ҳис қилади. Аёлнинг қандай темпераментда эканлиги унинг эрига бўйсуниш ёки бўйсунмаслигини белгилаб беради. Флегматик ва меланхолик темпераментдаги аёллар турмушларининг дастлабки кунлариданоқ эрларига бўйсунадилар. Бундай аёллар мустақил бўлишдан уяладилар ва эрларига итоатли ва суянишдан ўзларини эркин ҳис қиладилар. Оптимистик ва холерик темпераментдаги аёллар мустақил бўлишдан, жавобгарликни ўз бўйнига олиб бошқарувчилик қилишдан рохатланадилар. Хатто шундай аёллар ҳам ҳаётлари давомида уларни севадиган эрларининг паноҳида бўлишга ва уларнинг кучларига суянишга муҳтож бўладилар. Учинчидан эса ҳар бир аёлнинг эри аёли унга бўйсунишини истайди. Аёлларининг уларга бўйсунишини хоҳлаши эрларнинг ўрганган одатлари эмас. Бу Худонинг иши. Худо уларни шундай яратган. Эр оилада ҳурмат қилиниши, эъзозланиши, ва севилиши керак. Эр икки хил холатда оиланинг боши бўлади. Биринчи ҳолатда аёл ўз хоҳиши билан эрини оиланинг боши деб қабул қилади. У жон дили билан унга итоатли бўлади ва уйдаги ҳукмронликни уники деб билади. Иккинчи ҳолатда эса эркак киши ўзининг оила боши эканини уқтиришга ҳаракат қилади. Бундай ҳолат анчагина муаммоли бўлиши аниқ. Биринчи ҳолатда эса оиладаги эр-хотин муносабатларини Муқаддас Руҳ бошқаришига имконият кўпроқ. Аёл эрига итоатли бўлмас экан эркак киши хеч қачон севимли оилабоши бўлолмайди. Тўртинчидан эса фарзандлар оналарининг оталарига бўйсунишларига мухтож бўлади. Бундай дейишимизга сабаб, ҳар бир фарзанд ота-онасининг рисоладагидай никоҳлари остида яшашлари керак. Бундай оила бахтли бўлади. Бундай оилаларда катта бўлган ўғил болалар эркак киши оилада ўзини қандай тутишини, жавобгарликларни ўрганади. Қиз фарзандлар эса оилада аёл ўзини қандай тутиши кераклигини, унинг вазифаларини ва энг муҳими эрга итоатли бўлиш кераклигини билиб улғаядилар. Бундай оилада улғайган фарзандлар эр-хотин вазифаларини ота-оналарининг мисолларида кўрадилар. Улар ҳам келажакда турмуш ўртоқларига мададкор бўлиб улғаядилар. Бироқ оилада аёл ўз ҳатти-ҳаракатлари билан, қарор қилишда ва бошқа ҳолатларда ўз фикрини ва қарорини уқтирадиган бўлса, бу билан Худо эрига берган ҳокимиятни ўз қўлига олган бўлади. Бундай ҳолатда Худонинг эр-хотин учун яратган тартиби бузилади. Оилада аёл бош бўлишни бошласа, эр хам ўзига бўлган ишончни йўқотади. Бундай оилада тартиб йўқолади, фарзандлар хам отадан кўра кўпроқ онага қулоқ соладиган бўладилар. Энди тасаввур қилинг, она бош бўлган оилада ўсган ўғил фарзандлар хам келажакда турмуш қургач, оиласида ўзининг ўрнини тополмайди. Азизлар сизнинг оилангизда ахвол қандай? Бугунги суҳбатимиздан ўзингиз учун фойдали бўлган маълумотларни олдингиз деган умиддаман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top