Ассалому алайкум азиз ака – ука ва опа-сингиллар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Яратувчимиз ва Севикли Парвардигоримиз билан муносабатингиз қандай кечмоқда? Мен Худо билан муносабат деганда Яратувчимиз билан хақиқий муносабатни назарда тутяпман. Худо билан жиддий муносабатда бўлмоқчи бўлсангиз унда сиз дойимий равишда Унга ибодатда бўлишингиз керак бўлади. Келинг, Худонинг Каломидан ибодатнинг бир мисолини кўриб чиқамиз. Ўн икки расуллардан бир Юханно баён этган хушхабарда хазрати Исо ибодат ҳақида қуйдаги оятларни айтади: ” – Раббий! Яҳё ўз шогирдларини ўргатганидек, бизни ҳам ибодат қилишга ўргат, – деди. Исо уларга деди: – Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар: Эй, Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Кундалик ризқимизни бериб тургин. Гуноҳларимизни кечиргин, чунки биз ҳам ўзимизга қарздор бўлган ҳар бир кишини кечирамиз. Бизни васвасага дучор қилмагин. Яна уларга деди: «Фараз қилайлик, орангизда бир кишининг дўсти бор. Ярим кечада дўсти унинг олдига келиб:
– Дўстим, менга учта нон қарз бериб тур. Менинг бир дўстим йўлдан ўтатуриб, ташриф буюрди, олдига қўядиган ҳеч нарсам йўқ, – дейди. Униси ичкаридан жавоб бериб: – Мени безовта қилма. Эшик қулф, болаларим мен билан бир тўшакда ётишибди, энди ўрнимдан туриб сенга беролмайман, – дейдими?
Сизларга ростини айтсам: ўз дўсти бўлгани учун ҳам туриб унга бермаса-да, лекин унинг шилқимлиги туфайли у туриб, қанча сўраса, шунча беради.
Шундай қилиб, Мен сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади. Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар. Орангиздаги қайси бир ота, ўғли ундан нон сўраса, унга тош беради? Ёки балиқ сўраса, унга балиқ ўрнига илон беради? Ёки тухум сўраса, унга чаён беради? Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бериши янада шубҳасиздир».
Азизлар, ибодат Худо билан бўлган муносабатнинг мухим жараёнларидан бири эканини хазрати Исо ўз масали орқали бизга етказмоқда. Азизлар, ахир бу ҳақиқатдир, ибодатсиз хеч қандай муносабат йўқ. Сиз қанча харакат қилманг ибодатсиз рухий озуқа олиш ва албатта рухий ўсишнинг хеч иложиси бўлмас. Шунинг учун, агар сиз Худо билан жиддий муносабат ўрнатиш ниятида бўлсангиз ўз яратувчингизга иложи борича кўпроқ, аниқроғи сифатлироқ илтижода бўлинг. Кунингизни Худо билан бошлаб Худо билан якунланг. Худодан хар кунингиз учун сўранг, хар бир фарзандингиз учун, турмуш ўртоғингиз учун сўранг. Уларга соғлиқ, куч ва иймон сўранг. Иложи борича ойилангиз билан бирга дуода бўлинг. Қўлингизни дуога очиб Худога мурожаат қилишдан хеч қачон эринманг.
Азизлар, бугун биз ибодат ҳақида гапириб ўтдик. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.