2:46

Ибодат қилиш керакми?

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Ибодат. Ибодат ёки дуо сўзини тез-тез эшитиб турамиз. Нима учун биз ибодат қиламиз? Чиндан ҳам, қизиқ савол? Ахир, Худо олдинданоқ нимага мухтож эканимизни, ёки нима учун ибодат ёки дуо қилишимизни билади-ку. Нахотки биз ибодатга мухтожмиз? Нахотки ибодатсиз яшаб бўлмас? Албатта бўлади.

Лекин, ибодат қилганимизда, биз одамлар Худойимизнинг юрагига, Унинг иродасини тушунишни бошлаймиз. Ибодатларимизда биз хар доим ҳам истаган нарсамизни ололмаймиз, чунки орзуларимиз худбинликка, байрамоналикка қаратилган бўлади. Қийинчиликларимиз эса, ўзимизнинг айибимиз, танамизнинг кучсизлиги ва шаҳсий гуноҳларимиз сабаби билан пайдо бўлади.

Ибодат қилганимизда эса, биз шаҳсий муаммоларимиздан ва бош орғриқларимиздан Худонинг иродасига ва Унинг шаҳсиятига диққат эътиборни қаратишни бошлаймиз. Унинг режаларию мақсадлари ҳақида фикрю юритишни бошлаймиз. Ахир, ибодатсиз, яъни мулоқотсиз Худо билан муносабат тузишнинг иложиси йўқ-ку.

Оддий бир мисол келтирсак. Ойиладаги эр-хотинни олайлик. Улар бир бири билан гаплашмай қўйса, бир бирига яқин бўлмай қолади, муносабатларидаги илиқлик совиб боради, муносабат ўчоғини ёндириб турадиган туйғулар камайиб боради, ва сўнг, ажралиш фикриларини келтириб чиқаришни бошлайди. Эр-хотин, бир бирига хис туйғулари, талаблари ҳақида доим айтиши керак, шундагина, уларнинг муносабатлари мустахкамланиб боради. Уларнинг орасида фикрлар ва туйғулар алмашинуви сира тўхтаб қолмасилиги керак. Бордию, ундай бўлмаса, демак, уларнинг орасида девор баландлашиб бораверади.

Икки одам учун мулоқот шу қадар муҳим экан, унда, одам билан Худо орасидаги мулоқот нақадар мухим! Имонли одам учун, Худо билан мулоқот қилишнинг энг яқин йўли, бу ибодатдир. Имонли одамнинг хаётида ибодат мухим ўринни эгаллаши кераклигига ишора қилиб, хазрати Исо шогирдларига, “Қайтиб келганимда, ибодат қилувчиларни топармикинман, одамлар Ота билан мулоқот хурсандчилигининг қадрига етармикинлар, Худога чин юракдан қайғу-аламларини топширармикинлар, Унга энг чуқур туйғуларини ишонармикинлар” деган фикларни билдиргани жоиз эмас. Имон, айнан шундай яқин мулоқотни ва муносабатни англатади.

“– Наҳотки Худо Ўзига кечаю кундуз фарёд қилаётган Ўз танлаганларини ҳимоя қилмаса, наҳотки уларни кўп куттириб қўйса? Сизларга айтаманки, уларни кўп ўтмай ҳимоя қилади. Бироқ Инсон Ўғли келганида, ер юзида имон топармикин?” (Луқо 18:7-8).

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top