3:09

Аюбнинг хотини

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Хулоса чиқариш учун кимнингдир ҳатти-ҳаракати ва ҳаёти инсонга анча ёрдам беради. Атрофдагиларни ва уларнинг қилаётган ишларини кўриб, хулоса чиқарган инсон доно инсондир. Бироқ баъзилар, то ўша нарса бошига тушиб, яъни «боши деворга урил»магунча тўғри хулоса чиқармайдилар. Бугунги мавзумиз яна аёллар ҳақида, аниқроғи қадимда яшаб ўтган, солиҳ ва бугунги кунгача машҳур бўлган инсоннинг аёли ҳақида. Хўш, ўша машҳур инсоннинг ўзи ким, аёли қандай бўлган экан? Бу ҳақида суҳбатимиз давомида билиб оласиз. Машҳур инсон деганимиз бугунгача унутилмаган Аюб пайғамбар. Бу пайғамбарнинг нақадар қаноатли, Худовандга садоқатли ва художўй эканини у ҳақида ўқиганлар яхши билади. Унинг аёли ҳақида ўқишдан олдин, келинг Аюб пайғамбар қандай одам бўлгани ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак.

Narrator 2 Аюб пайғамбар Уз ерида яшаган солиҳ ва тўғри одам эди. У Худованддан қўрқиб, ёвузликдан қочадиган одам эди. Унинг еттита ўғли ва учта қизи бўлган. У Шарқ одамлари орасида энг бойи ва энг машҳури эди. Унинг ҳаётида қачалик яхши кунлар кўп бўлган бўлса, ёмон кунлар ҳам шунчалик кўп бўлган. Бироқ ёмон кунлар келганида яъни, ўғиллари ва қизларидан ажраб қолганида ҳам, ҳамма йилқиларидан ажраб қолганида ҳам, ярамас бир касалликка дучор бўлганида ҳам, бунда Худовандни айбламади. Худовандни лаънатламади. Унга шикоят қилмади. Шундай одамнинг рафиқаси қандай аёл бўлган? Унинг аёли ҳақида Каломда кўп ёзилмаган бироқ ёзилганига қараб, унинг қандай бўлганини билиб олиш мумкин.

Narrator 1 Фарзандларидан ва бойлигидан маҳрум қилгани етмагандай, шайтон Худонинг ҳузуридан чиқиб, Аюбга оғриқли яралар тоширди. Бу яралар оёғининг учидан то бошигача ёйилган эди. Унинг бу ҳолатига Аюбнинг аёли қандай муносабат билдирди? «Унинг хотини унга деди: — Ҳали ҳам ўз солиҳлигингизга ёпишиб олдингизми? Бундай ётганингиздан кўра, Худони лаънатлаб, ўлганингиз яхши эмасми?» (Аюб 2:9). Шундай машҳур ва бой-бадавлат бўлган, энг муҳими солиҳлиги билан ном чиқарган одамнинг аёли шундай деб турса-я! Наҳотки, эри билан яшаган даврларда, ундан Худованд ҳақида кўп нарса ўрганманган. Наҳотки, эрининг Худовандга муносабатидан қандай яшашни англамаган?! Ҳа, шундай аёллар бўлган ва ҳозир ҳам бор. Улар эрларининг қандай одам эканликларини яхши билмайдилар. Бундай аёллар қандай бўлсалар, шундайлигича қоладилар. Эрларидан бирор нарса ўрганиш мумкин деб ўйламайдилар.

Narrator 2 Бундайлар асосий ишим пишир-куйдир қилиш ва уйни тоза сақлаш, деб ўйлайдилар. Аюбнинг аёли ҳам у билан дилдан суҳбатлашмаган, унинг ҳаётини яқиндан кузатмаган ва ундан ўрганмаган кўринади. Акс ҳолда эрининг қийналаётганини кўриб: «Ҳали ҳам солиҳлигингизга ёпишиб олдингизми? Бундай қийналгандан кўра, Худони маза қилиб лаънатлаб, ўлганингиз яхши эмасми?» — демаган бўларди. Бу хотин ҳақида Аюб шундай дейди: «Сен аҳмоқларнинг гапини қилаяпсан!». Чиндан ҳам бу хотиннинг гапи эртасини ўйламайдиган аҳмоқларнинг гапи эди. Уни ўйламай туриб гапирадиганлар тоифасига кирган аёллардан деб билиш мумкин. Хуллас, нима бўлганда ҳам аёл, Худовандни яхши билмайдиган, ёки бўлмаса, имони суст аёл бўлган. Шунинг учун ҳам оғир дамларда турмуш ўртоғига ёрдам бериш ўрнига, унга нотўғри маслаҳат берган. Аюбнинг хотини мисолида, Худованд бизга художўй аёл қандай бўлиши кераклигини ўргатади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top