3:06

Хизматкорлар

MP3

Narrator 1 «У одам ҳар бир кишига ўз қобилиятига яраша… бериб жўнаб кетибди» (Мат 25:15).

Ассалому алайкум. Муқаддас Калом абадий ҳаёт сабоқлари манбаидир. Раббимиз Исо Масиҳ ўз шогирдларига бундан буён қандай яшашлари кераклигини масаллар орқали тушунтирган. Шулардан бир «Омонат пул ҳақида масал»дир. Келинг, масалдан бир парча келтирамиз.

«Яна охирзамон бир одам сафарга жўнаб, хизматкорларини чақириб, ўз мол-мулкини уларга омонат берганига ўхшайди. У одам ҳар бир кишига ўз қобилиятига яраша: бирига беш, бирига икки, бирига бир ёмбидан бериб, жўнаб кетибди. Бешта ёмби олган ўша заҳоти бориб, пулни ишга солиб…ди. …Икки ёмби олган ҳам шундай қилибди. Битта ёмби олган эса бориб, чуқур қазиб, хўжайинининг пулини яшириб қўйибди.»

Narrator 2 Эътибор бердингизми, хўжайин хизматкорларини яхши билгани учун ҳам уларнинг қобилиятига яраша пул тақсимлаб берди. Омонатини яхши ишлата олади, деб билган хизматкорига 5 ёмби, ҳаракат қилади, деб ўйлаган хизматкорига эса 2 ёмби, қўлидан келмайди, деб билган хизматкорига эса 1 ёмби бериб кетди. Масалга қараб туриб, Хўжайин хизматкорларини қанчалик яхши билганини кўрамиз. Хизматкорларнинг учтаси ҳам хўжайининг феълини, унинг қандай одам эканини билган. Шунга кўра, улар хўжайинининг фойдаси учун, ҳар икки хизматкор пулларни ишга солиб, бири 5 иккинчиси 4 ёмби орттирган. Бир ёмби олган хизматкор эса, хўжайинининг фойдаси учун ҳеч бир иш қилмаган. У масалага бошқа томондан ёндашмаган. Унинг ҳарактерини, қандайлигини билиб туриб ҳам, пулни муомалага киритмаган.

Narrator 1 Нега учинчи хизматкор олган бир ёмбисини муомалага киритиб, фойда олмади. У бор пулни ҳам бой бериб қўйишдан қўрқдими, ёки хўжайиним бу ишимни маъқулламайди деб ўйладими? Агар хўжайини бу ишини маъқулламайди, деб билган бўлса, демак у хўжайинини яхши билмаган. Пулни ишга солишдан қўрққан бўлса, хўжайинининг ниятини тушунмаган. Хўжайини унинг шундай хизматкор эканини билиб туриб, унга бир имконият берди. Учинчи хизматкор хўжайиннинг имкониятидан хурсанд бўлиб, жон-жаҳди билан, пулни ишга солиб, пул кўпайтириши лозим эди. Аммо у ундай қилмади. Хўжайини йўқлигида жонини койитгиси келмади. Шунчаки пулни кўмиб қўя қолди. «Хўжайиним келса, омонатини қайтариб бераман. Сиҳ хам куймайди кабоб ҳам» — деб ўйлаган.

Narrator 2 Биринчи ва иккинчи хизматкор ўз қобилиятига яраша ҳаракат қилиб, хўжайинининг пулини кўпайтиришга интилди. Улар ҳам учинчи хизматкор ҳам хўжайинларининг характерини, қандай инсон эканини биларди, бироқ икки хил фикрда бўлишган. Биринчи иккита хизматкорнинг ҳатти ҳаракатидан уларнинг шундай ўйлаганини билиш мумкин: «Хўжайин учун ишлаймиз. Хўжайин мол-мулки кўпайишини ёқтиради. Демак, биз унинг йўқлигида у истаган ишларни қилишимиз керак.» Учинчи хизматкор эса «Хўжайин жуда қаттиққўл одам. У экмаган ердан ўради. Уймаган ердан хирмон кўтаради. Шунинг учун бошимни балога қўймай, омонатини шундай ҳолича сақлай қолай» — деб ўйлаган.

Азизлар бу хизматкорларнинг мукофотлари, уларнинг бизга ўхшаган ёки ўхшамаган томонлари ҳақида кейинги суҳбатимизда давом эттирамиз. Бизни тинглашни унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top