Narrator 1 «Мана шу воқеалардан сўнг Шоҳ Ксеркс Агагатлик, Хамадат ўғли Хомонни юксалтириб, унга бошқа зодагонлардан ҳам юқорироқ бўлган мансабни берди.» (Эстер 3:1).
Ассалому алайкум. Муқаддас Каломда ёзилган шахслар ҳақида суҳбатимизни бошлар эканмиз, бугунги суҳбатимиз Худованд ҳалқига ёмонлик қилмоқчи бўлган Форс зодагонларидан бири Хомон ҳақида бўлади. Хомон қандайдир ишлари билан шоҳнинг эътиборига тушган ва саройдаги бошқа амалдорлардан юқорироқ номга эга бўлган шахс бўлган. У шоҳнинг маслаҳатчиси бўлган бўлиши ҳам мумкин. Чунки Муқаддас Каломда у ҳақида гап кетганда, доим шоҳнинг ёнида тасвирланади. Нима бўлганда ҳам, бу одамнинг дунёга ва ўзига бўлган фикрлари нотўғри бўлган. Хомонга ўхшаш одамларни ҳозир ҳам орамизда учратиш мумкин.
Narrator 2 Хомон юқори номга эга шахс бўлгач, шоҳ сарой ходимларига Хомонни ўз тахтиравонига ўтқазиб, шаҳар айлантиришни ва ҳамма унга таъзим қилишини буюради. Бу Хомон учун жуда шарафли ҳолат эди. Ҳамма унга таъзим қилганини кўриш, шоҳнинг назарида эътиборли киши бўлиш, уни шишинтириб юборди. Аммо биргина Мордохай исмли яхудий унга таъзим қилишдан бош тортди. Бу Хомоннинг иззат-нафсига тегди. Ундан ўч олишни ният қилиб қўйди. Шон-шараф, шоҳнинг эътибори уни ҳаддан ташқари шишинтириб юборди. Шунинг учун ҳам қирол номидан яҳудийларни мамлакатдан қириб юборишни буюрди. У шоҳни шундай алдаб-авради-ки, натижада шоҳ Хомон қилаётган ишлар тўғри деб билиб, шоҳлик муҳрини унга ишониб топширди. Хомон эса шохнинг номидан бутун мамлакатга, шох Ксеркс қўли остида бўлган ерлар ҳокимларига яҳудийларни қириб юбориш ҳақида нома юборди.
Narrator 1 Шу билан у Мордохайнинг аламини олмоқчи бўлди. Худо бу ишларни бошқачасига ўзгартириб юборди. Шох Ксеркснинг янги маликаси Эстер ҳам яҳудий эканини Хомон билмасди. Шунинг учун ҳам Эстер уюштирган зиёфатга шоҳ билан бирга борди. Бу зиёфат ҳам уни шишинтириб юборди. Ахир малика Эстер бошқа сарой амалдорларини эмас айнан Хомонни шоҳ билан бирга таклиф қилди-да! Зиёфатдан сўнг Хомон уйига бориб, нималар бўлганини фаҳр билан оила аъзоларига гапириб берди. У дўстларини, хотини чақириб мақтанди: «Мен бой-бадавлатман, ўғилларим ҳам етарли. Ундан ташқари шоҳ мени юксалтирди. Энг муҳими малика Эстернинг назарига тушдим. У бошқаларни эмас, ёлғиз мени шоҳ билан бирга зиёфатга таклиф қилди». Унинг сўзларидан кейин, дўстлари ва хотини унга маслаҳат бера бошлашди.
Narrator 2 Уларнинг маслаҳати жўяли кўринган хомон унга таъзим қилмаган яҳудий Мордохайни осиш учун 23 метрлик ёғоч қоқтиртирди. У тонгда шохнинг олдига бориб, Мордохайни осишга рухсат сўрамоқчи эди. Аммо ишлар чаппасига кетди. Шох малика Эстернинг яҳудий эканини билиб, яҳудийларга ва Мордохайга ёрдам берадиган қарор чиқарди. Хомоннинг асл нияти фош бўлиб, Мордохай учун қоқилган 23 метрлик ёғочга унинг ўзи қоқилди. Хулоса шуки, бу дунёда нимаики содир бўлмасин, ҳаммаси Худонинг иродаси билан. Инсон бойлигига, эришган ютуқларига ва шарафга маст бўлиб, Худовандни ва оддий инсон эканлигини унутмасин. Азизлар Хомонга ўхшаш одамлар ҳақида билишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Бу сайт сизга қизиқарли маълумотларни беришга доим тайёр.