3:28

Масиҳнинг табиати

MP3

Худо қадимданоқ ўз пайғамбарлари орқали муқаддас ёзувларда башорат қилганидек, ушбу Хушхабар Унинг Ўғли ҳақидадир. Исо Масиҳ жисман Довуд зурриёти эса-да, руҳан илоҳийлик касб этади. У қайтадан тирилиб, Худонинг Ўғли эканини қудратли равишда намоён қилди. Шундай қилиб, Раббимиз Исо Масиҳ номидан барча халқларни имонга бўйсундирайлик, деб Худо Унинг исми ҳақи бизга иноят қилди ҳамда ҳаворийликни ато этди. Исо Масиҳ даъват этган сизлар ҳам ўша халқлардансизлар. Худо севган ва муқаддас бўлишга чақирган барча Римда яшовчиларга Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан иноят ва тинчлик бўлсин (Рим 1). Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

Бугундан бошлаб биз сизлар билан Каломдан муҳм ўрин эгаллаган ҳаворий Павлуснинг Римликларга йўллаган мактуби ҳақида сўз юритамиз. Хаворий Павлуснинг Римликларга ёзган мактуби – гуноҳга ботган инсониятга бўлган Худонинг таъсири ҳақидаги китобдир. У, гуноҳкор қалбга шифо берувчи Раббимиз Исо Масиҳнинг Ҳушхабарини ёяди. Ҳаворий Павлус, хазрати Исо ҳақида гапирар экан, у Унинг табияти ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтган. Масалан, Масиҳнинг илоҳийлиги учта хусусият билан белгиланган. Аввалам бор, Унинг қудрати. Айнан У қилган мўжизалар, Унинг ажойиб қудрат эгаси эканидан далолат берар эди. Унинг ушбу қудрати, Уни чиндан ҳам Худо томонидан юборилганини яққол кўрсатар эди. Кўпгина одамлар, унинг қилган мўжизаларини гувоҳи бўлишган. Шогирдлари ва Унинг издошлари Унинг буюк мўжизаларини кўриб, хазрати Исони бутунлай Худога тегишли эканига имон хосил қилишар эди.

Хазрати Исонинг иккинчи хусусияти, бу Унинг муқаддаслиги бўлган. Лекин, муқаддас табиятга эга бўлиш нимани билдиради? Биз одамлар муқаддас бўлишимизнинг иложиси йўқ. Шунда ҳам, бирон бир пок ёки яхши одамни кўриб, унга нисбатан “муқаддас” сўзини ишлатамиз. Ёки бўлмаса, халқимиздаги аёллар исмини ҳам кўп тилга оламиз. Бордию бирон кимсани муқаддас деб чақирсак буни мақтов сифатида ишлатамиз. Лекин, хазрати Исога келганда-чи? Унинг муқаддаслиги ҳам мақтов шаклида келадими ёки бу Унинг хусусияти жиддийроқ маънони касб этадими? Албатта йўқ. Муқаддас деган ибора жиддий ва кучли маънони касб этади. Уни буюк сўз деб ҳам айтсак бўлади. Унинг муқаддаслиги У учун лақаб ёки мақтов шаклида келган сўз бўлмай, аксинча, Унинг муқаддаслиги айнан Унинг Худо томонидан келганлиги ва Худо билан барқарорлиги ҳақидаги маънони англатар эди. Яъни Худо билан ягоналикда бутун бўлганидан хабар берар эди. Хазрати Исонинг учинчи хусусияти эса, Унинг ўликлардан тирилгани эди.

Айнан қайта тирилиши, Унинг илоҳийлиги ҳақида далолат берар эди ва Уни чиндан ҳам Худо томонидан юборилган нажот қўзиси эканининг исботи эди. Айнан, Унинг уч кундан кейин тирилгани бизга берилган умиднинг тасдиғи эди. Хазрати Исонинг хочдаги ўлимидан сўнг, умидини йўқотган шогирдлар Унинг қайта тирилганини кўриб имонларида кучайган эдилар, чунки, бу барча ҳақиқатларнинг амалга ошиши ва барча умидларнинг рўёбга чиқиши эди. Олтинчи ва еттинчи оятларда, хаворий шундай дейиди: “Исо Масиҳ даъват этган сизлар ҳам ўша халқлардансизлар. Худо севган ва муқаддас бўлишга чақирган барча Римда яшовчиларга Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан иноят ва тинчлик бўлсин”. Омон бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top