3:02

Ҳаёт булоғи

MP3

Narrator 1 «Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у ҳаёт булоғидир» (Мат 4:23).

Ассалому алайкум. Инсониятнинг тириклиги ва ажойиблиги унинг юрагидан. Юрак инсон ички аъзоларидан энг кучлиси ва меҳнаткашидир. Бошқа аъзолар тунда дам олади, аммо юрак ҳеч қачон ўз ишини тўхтатмайди. У умр бўйи инсонга беминнат хизмат қилади. Шуни англаган ҳолда инсон ҳам ўз юрагини ҳимоя қилиши керак. Бунинг учун ҳуда-беҳудага ташвиш қилавермаслик, сиқилмаслик, тўғри овқатланиш, юрак атрофига ёғ тўпламаслик ва спорт билан шуғулланиш керак. Бу ишларни қилиш инсонга қийинчилик туғдирмайди. Уни ҳар бир инсон қила олади, шу билан юрагига саломатлик ва роҳат беради. Бироқ бугун биз юракнинг физиологик ҳолати ҳақида эмас, инсон ҳаётидаги бошқа бир роли ҳақида суҳбатлашишни маъқул кўрдик.

Narrator 2 Матталлар китобида донишманд Сулаймон пайғамбар шундай дейди: «Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у ҳаёт булоғидир.» У чиндан ҳам ҳаёт булоғи. Ундан ташқари у инсонинг қандай инсон эканини аниқлаб берадиган нарса ҳамдир. Инсонинг ҳатти-ҳаракатларидан унинг қалби қандай эканини билиб олиш мумкин. Ёки бўлмаса аксинча, қалбда/юракда яширин бўлган нарсалар ҳар доим ҳам ошкор бўлавермайди. «Ҳасиснинг овқатидан ема, унинг неъматларини кўнглинг тусамасин. Чунки у кўнглида ўз фойдасини ҳисоблайди. «Егин, ичгин», — дейди-ю, кўнгли сен билан эмас.» (Мат 23:7). Баъзан «Инсоннинг ташқи кўриниши эмас, қалби гўзал бўлсин», — деган гапни эшитамиз. Чиндан ҳам инсонни чинакамига инсон қиладиган, уни ҳамма давраларда очиқ кутиб олинишиг сабаб бўладиган нарса унинг қалбидир. Қалб гўзал бўлса, ҳаёт бундай одам билан фаҳрланади.

Narrator 1 Энг ёмони қалб/юрак ёвузлик манбаи ҳам бўлиши мумкин. Юқорида айтганимиздек, инсоннинг ҳатти ҳаракатларидан унинг қалби қандайлигини кўриш мумкин. Муқаддас Калом ҳам бу ҳақида шундай дейди: «Бироқ оғиздан чиқадиган нарсалар эса юракдан чиқади. Ана шулар инсонни ҳаром қилади. Ëмон фикрлар, қотиллик, фаҳшу зино ишлари, ўғрилик, сохта гувоҳлик ва ҳақоратлар бари юракдан чиқади. » (Мат 15:18-19). Бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат. Тилимиз ижоди бўлган сўзлар, кўз қарашларимиз ҳамма ҳаммаси қалбдан бошқарилади. «Яхши дарахт ёмон мева бермас, ёмон дарахт ҳам яхши мева бермас. Ҳар бир дарахт ўз мевасидан билинур. Яхши одам ўзининг яхши қалб хазинасидан яхшилик чиқарур. Ёмон одам ўзининг ёмон қалб хазинасидан ёмонлик чиқарур. Одамнинг дили нимага тўлиб тошса, тили ўшани гапирур.» (Лук 6:43-45)

Narrator 2 Қалбимиз имон манбаи ҳамдир. Ишонч ва қалб тушунчалари бир-биридан айро тасаввур этилмайди. Ишонч фақат қалбда бўлади. Ишонч қалбдан йўқолиши ёки қалбда ортиши мумкин. Ишончнинг макони қалбдир. Худованд бу ҳақида бизга шундай дейди: «Чунки оқланиш учун юрак билан эътиқод қилмоқ, қутулиш учун оғиз билан иқрор бўлмоқ лозимдир. Тавротда ёзилганидек: «Унга эътиқод қилган ҳеч кимса уятга қолмас». (Рим 10:10-11). Қалбдаги у ёки бу нарсага бўлган ишонч кишининг йўлини белгилайди. Ишонч фақат Худога эмас, бошқа нарсаларга ҳам бўлиши мумкин. Худодан бошқа нарсаларга йўналган ишонч, инсон қалбини ҳам ҳаётини ҳам барбод қилиши мумкин. Азизлар, инсон юраги сир-синоатларга бой. Бу сирларни сизга фақат бизнинг www.najot.com сайтимиз ошкор қила олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top