3:10

Охунни жазолаш

MP3

Narrator 1 «Лаънатланган нарсаларни олган одамни Эгамизнинг Ўзи кўрсатади» (Ëшуа 7:15).

Ассалому алайкум. Худони биладиган одам Унга кўрсатмай гуноҳ қилиш мумкин эмаслигини билади. Худонинг кўзидан яширин нарса бўлмаслигини ҳатто имонсиз, Худога ишонмайдиган одам ҳам билади. Бироқ у Худодан қўрқмайди. Бу ҳаётда гуноҳ қилиб яшамаса, пок яшаб бўлмайди, деб ишонади. Аммо Худованддан қочиб қутулишни иложи борми? Агар қанот боғлаб, қуш бўлиб осмонга парвоз қилсак, Худованд ўша ерда. Агар ер бағрига кирайлик, десак, ўша ерда ҳам Худованд бор. Биз Худованддан ҳеч қаерга қочиб қутула олмаймиз. Бирор бир гуноҳ қилганимизни ёки қилмоқчи бўлганимизни ҳеч ким кўрмаган бўлса ҳам Худованд ҳамиша кўриб туради.

Narrator 2 Назаримизда Исроил халқи орасидан Охун исмли бир киши буни яхши англамаган кўринади. Акс ҳолда, Худованд таъқиқлаган нарсалардан ўғирлаб, ўзининг нарсалари орасига яшириб қўймаган бўларди. Ëки билган бўлса ҳам, Худонинг огоҳлантиришига эътибор қилмай, очкўзлиги устун чиқиб, шу ишни қилган. Унинг қилган иши Худонинг ғазабини келтирди. Биргина одамнинг гуноҳи учун бутун Исроил халқи жавобгар бўлиб қолди. Охуннинг гуноҳи учун Худованд Ай шаҳри аҳолисига ҳужум чоғида анчагина Исроилликнинг ўлишига йўл қўйиб берди. Бу Исроилликлар учун жазо эди. Худованд Ëшуа ва халқ оқсоқоллари билан гаплашди. Ëшуа ва оқсоқоллар қилинган гуноҳни ва ўша одамни топмагунча Худованд улар билан бўлмаслигини маълум қилди.

Narrator 1 Каломда Худованд уларга қандай жавоб бергани ёзилган: «- Орангиздаги бағишланган нарсаларни йўқ қилмасангиз, Мен сизлар билан бирга бўлмайман…. – Ўзингизни эртанги кун учун тайёрлаб, покланг. Исроил халқининг Худоси – Эгамиз шундай айтмоқда: «Эй, Исроил, орангизда Менга бағишланган нарсалар бор. Орангиздан шу нарсаларни олиб ташламагунингизча, душманларингизга бас кела олмайсиз. Шунинг учун эрталаб барча қабилалар бирма-бир келишади. Эгамиз бир қабилани танлайди. Ана шу қабиланинг уруғлари ҳам бирма-бир келади. Эгамиз улар орасидан бир уруғни танлайди. Ўша уруғ оилалари бирма-бир келишади. Эгамиз бир оилани танлайди. Ўша оила аъзолари бирма-бир келади. Лаънатланган нарсаларни олган одамни Эгамизнинг ўзи кўрсатади, чунки у Эгамиз билан қилинган аҳдни бузиб, Исроилда ақл бовар қилмайдиган иш қилди». Шундан сўнг Худованд Охунни танлади.»

Narrator 2 Охун ҳам қилган гуноҳини ўз бўйнига олди. У ўлжалар орасидан чиройли тўнни, 500 мисқол кумуш ва оғирлиги 125 мисқол келадиган бир бўлак тиллани кўриб, уларни олиб қолган. Ëшуа унинг чодирига бир нечта одамни юбориб, айтилган нарсаларни олиб келтирди. Кейин эса Худонинг буйруғига кўра, бутун Исроил халқи Охунни ва унинг оиласини тошбўрон қилиб ўлдирди-да, уларнинг жасадларини оловда куйдирди. Бу Худонинг амрларига итоатсизлик қилган, муқаддас аҳдни бузган одамга берилган жазо бўлди. Исроил халқи бу ҳодисадан сабоқ олиб, Худонинг амрларини бузмасликка қарор қилишди. Назаримизда тошбўрон қилиниб, таналарининг оловда куйдирилиши, жуда ҳам оғир жазодек кўринади. Аммо Худовандга нисбатан ҳурматсизлик қилиш, Унинг сўзлари ва амрларини назар-писанд қилмаслик, жуда ҳам катта гуноҳ. Унинг оқибати жуда ҳам аянчли бўлиши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top