MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги кунда бутун дунё наркотикка қарши курашаётгани бежиз эмас. Ҳар қандай соғлом фикрловчи одам бу нарсанинг қанчалик мудҳиш оқибатларга олиб келишини яхши билади. Унинг кайфини бир онлик асорати эса бутун умрга қолади. Аслида гиёҳвандлик кўҳна замонлардан бери учраб турадиган ҳодиса, унинг турлари кўп бўлса-да, оқибати ва асорати битта: гиёҳвандликка берилган киши инсоний фазилатлардан ажралиб халқ орасида обрў-эътибордан қолади. Гиёҳвандлар фожияли ўлим бўсағасида бўлган кишилардир. Гиёҳвандликка тортувчи табиий манбалардан бири наша ўсимлигидир. Унинг лотинча атамаси «Каннабус сатива» бўлиб, тутдошлар оиласига кирувчи бир йиллик ўсимликдир. Наша четдан чангланувчи иссиқсевар ва намсевар ўсмиликдир.

Narrator 2 Умуман наша техник ўсимлик сифатида фойдаланилади. Толасидан арқон, тўр, каноп, дағал мато, брезент тайёрланади. Ҳинд нашаси номи билан юритиладиган тур тиббий амалиётда ишлатилмайди ва барча мамлакатларда уни ўстириш таъқиқланган. Ҳинд нашаси таркибида наркотик модда – каннабинон, глюкозид каннабин кабилар мавжуд. Наша ўсимлигидан гиёҳванд моддалар тайёрланган бўлиб, уни турли маҳаллий номларда аташади: гонжа, банг, харас, хуруг, анаша, марихуана, гашиш, план, маконхе, хусус.

Манбаларда қайд этилишича, гиёҳванд моддалардан фойдаланиш қадимдан маълум. Кўҳна замонларда гиёҳванд моддалар ҳар қандай диний маросимларда, сиғинишларда халқ табобатчилигида ишлатилган. Тахмин қилинишича, нашанинг кайф берувчи наркотик таъсири ўсимликни ёқишдан, унинг тутунини ҳидлашдан билинган бўлиши мумкин.

Narrator 1 Бундан 3300 йиллар муқаддам Геродот ўз асарларида Ўрта Осиё кўчманчи қабилалари ҳаёти тўғрисида тўхталар экан, шундай лавҳани келтиради, кўчманчилар катта гулхан атрофида ўтиришиб, оловга наша ташлашар ва унинг ҳидидан гўёки эллинлар маст бўлганидек, маст-мустаррах бўлишар экан. Кўпинча ёшлар орасида нашавандликка берилиш наша маҳсулотларидан у ёки бу кўринишда фойдаланишдан бошланади. Гоҳо наша қуритмаси ўралган ҳолда фойдаланилади. У махсус ўзига хос аччиқ таъмли, жигарранг тусли бўлиб, тамаки билан омухталаниб, сигарета кўринишида ўраб чекилади. Нашанинг марихуана кўриниши ўзгача, бунда ўсимликнинг майда барглари, мурғак шохчалари қуритиб кукунлаштирилади. Бангилар асосан наша маҳсулотларини чекишга ҳаракат қиладилар.

Narrator 2 Бангилик сиртмоғига тушиб, телбаларча ошиққанлар эса гашишни кавш қайтаргандек чайнайдилар, ҳатто уни ютишади. Наша инсон организмига зарар эканини биламиз. Хўш, у қандай таъсир қилади? Олимларнинг берган маълумотларига кўра, наша чекилганида униниг таъсири бир неча дақиқада бошланиб 3 соатдан 12 соатгача давом этиши мумкин. Бу наркотик моддадан заҳарланиш икки босқичдан иборат: қўзғалиш босқичи ва сўнги босқич. Ҳар иккала босқич ҳам инсон ҳаёти учун ҳалокатли ҳисобланади. Вақтида қилган тўғри қарор, инсоннинг беъмани хоҳишлардан тийилиши, унинг келажакда соғлом ва самарали ҳаёт кечиришини, соғлом фарзандлар дунёга келтиришини таъминлайди. Шундай экан, соғлом турмуш тарзини танлаш истаги кишида ёшлигиданоқ шаклланган бўлиши лозим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top