3:08

Ақлли геймер 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Агар адашиб компьютер клубга кириб қолсангиз, клуб ўйин ўйнаётган болаларнинг кўплигидан ёрилиб кетадиган даражда эканини кўрасиз. Ҳаммаси завқдан, ҳаяжондан бақираётган бўлади. Бундай муҳит болангизга фойдали эмаслигини жуда яхши биласиз. Катта, мулоҳазали инсон сифатида фарзандингизни мана шундай клуб ичида ўйин ўйнаётган ҳолда кўришни истамайсиз. Бироқ ҳозирги замон болалари компьютер ўйинларисиз ҳаётларини тасаввур қила олишмайди. Улар сизу-биз ўйнай олмайдиган ўйинларни ҳам маромига келтириб ўйнашади. Болалар тарбиясида ўйиндан жуда яхши фойдаланиш мумкинлигини биласиз. Ота-оналар ҳаркатли ўйинлар билан фарзандларига вақт ажратиши, улар билан бирга ўйнаб, муҳаббатларини намоён қилишлари мумкин.

Narrator 2 Фикримизча, бугунги кун ота-оналари иш билан ниҳоятда банд. Фарзандларга етарлича вақт ажрата олишмаяпти. Болалари билан ўйнаш тугул, бирга ўтириб суҳбатлашишга ҳам вақт йўқ. Шу сабабли болалар дўстлари билан компьютер клубларда ўйин ўйнашга мажбур бўлиб, сўнгра ўрганиб қолмоқдалар. Болангизнинг бундай ўсаётганидан ҳавотирда бўлсангиз, видеоўйинлар учун чекланган вақт ажратинг. Асосийси, болангиз нима учун бундай қилаётганингизни билсин. Ўйин приставкасини ҳар доим унинг хонасига қўйманг, яхшиси бола қандай ўйин ўйнаётганини ўзингиз назорат қилиб туринг. Бир танишимнинг 3 ёшли ўғли бўларди. Бир куни уникига меҳмонга бориб, юқори қаватдаги хонада 3 ёшли болакайнинг ўзи компьютерни ёқиб, ўйин программасини танлаб, ўйнаётганининг гувоҳи бўлдим.

Narrator 1 Ўшанда бу уч ёшли болакайнинг техникани бунчалик яхши ўрганиб олганидан ҳайратга тушган эдим. Бундай ҳолатларни ҳозир ҳам тез-тез эшитиб тураман. Бу ҳақида ота-оналари фаҳр билан гапиришади. Бироқ ёш гўдакларни видеоўйинларга жуда эрта одатлантириб қўйишнинг хавфли томонлари ҳам бор. Бола ривожланаётган даврда у ташқи дунё билан фаол мулоқотга киришиши ва ундан таъсирланиши жуда муҳим. Агар у кун бўйи экран ёки монитор ёнида ўтирса, ташқи дунёдан ажралиб қолади. Мутахассислар 6 ёшгача бўлган болаларнинг видеоўйинларга берилишини таъқиқлашади. Бугун тўғридан-тўғри интернет орқали ўйнаш мумкин бўлган Он-лайн ўйинлар ҳам мавжуд. Булар яққол кўриниб турган хавф-хатар ҳисобланади.

Narrator 2 Он-лайн ўйинларида зўравонлик элементлари мавжудлигидан ташқари, болалар онгига ёмон таъсир қиладиган салбий носоғлом муҳит ҳам мавжуд. Бу ўйинлар бола тарбиясига, соғлом руҳли бўлиб ўсишига жуда ёмон таъсир қилади. Он-лайн ўйинлар аноним ҳисобланади. Эгасиз ўйинлар эса охир-оқибат тошбағирликка олиб келади. Натижада болаларда раҳмдиллик ҳислати тўла ривожланмайди. Шу сабабли, ота-оналар болаларининг қандай ўйин ўйнаётганларини назорат қилиб, мумкин қадар бундай ўйинларни таъқиқлаши керак. Ўсмир фарзандингиз Он-лайн ўйинини ўйнашни истаса, фақатгина сизнинг қоидангиз асосида: яъни ўйинлар орасида ҳеч қандай беҳаё гаплар, ҳеч қанақа ёвузликлар ва таҳқирлашлар бўлмаслиги керак. Азиз ота оналар ҳеч қачон компьютер ўйинларининг салбий таъсирига эътиборсиз бўлманг. Болангиз ўйинларга боғланиб қолишига йўл қўйманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top