3:18

Худованд биз учун ким?

MP3

Narrator 1 «Эй Худованд Сени паноҳим деб биламан. … Ўз адолатинг ҳаққи мени қутқаргин!» (Заб30:2).

Ассалому алайкум қадрдонлар. Орангизда ким Худовандни паноҳим деб билади? Ҳаётингизга ва юрагингизни назар солиб қаранг-чи, Худованд сиз учун ким экан? Оилада катталар Худовандни ким деб билса, болалар ҳам улардан ўрнак олиб, Худовандни ўшандай қабул қилди. Агар оила катталариинг юрагида Худовандга жой бўлмаса, табиийки фарзандлар ҳам Худовандга юракларидан жой бермайди. Забур китобида шундай ёзилган: «Худовандни эса менсимайдиганбетавфиқ , «Худо ўч олмаску», дейди гердайиб. Худога ҳеч жой йўқ уларнинг ҳаёлида» (Заб 9:25).

Narrator 2 Сизнинг ҳаётдаги энг олий ва энг эзгу тилагиниз нима? Бу саволга ҳар ким ҳар хил жавоб қайтариши шубҳасиз. Биз ҳаммамиз фақат ўзимиз ҳақимизда ўйлашга ўрганиб қолганмиз. Қалбимизнинг тўрига «Ўз»имизни ўтқазиб қўйиб, унга хизмат қилишдан бўшамаяпмиз. Бироқ Худованд – бизнинг Яратувчимиз, мавжудлигимизнинг сабабчиси нимани истайди? Ҳаётимиздаги энг муҳим бўлган ҳақиқат бу Худованднинг истагидир. У биздан Уни яқиндан билиб олишимизни истайди. Бунинг учун У бизга Ўз Каломини ва Руҳини берган. Худованд ҳар биримиз учун шахсан кимлигини аниқлаштириб олсак, Унга бўлган муносабатимиз ҳам ўзгаради. Кундан кун, балки соат сайин воқеалар ва бошимиздан ўтказганларимиз орқали Уни ким деб билсак, У бизга шундай бўлиб қолади. Биз Каломда Худованднинг «Самовий Ота, Нажоткор, суянадиган Қоя», эканлигини ўқиганмиз.

Narrator 1 Назарий жиҳатдан Худованднинг кимлигини қаторлаштириб санаб кетишимиз мумкин, бироқ Худованд биздан буни истамайди. Агар биз Уни Самовий Ота деб билсак, У биз учун шундай ота бўлишни истайди. Билим билан эмас, қалбимиз билан Унинг биз учун оталигини англашимиз, ҳис қилишимиз ва шунга кўра яшашимиз Худовандни мамнун қилади. Худованднинг кимлигини аниқлашда Калом бизга ёрдам беради. Забур китобида Довуд пайғамбар Худовандни шундай атайди: «Сени Паноҳим деб биламан… Менга қулоқ сол, тезроқ халос қилгин! Мен учун суянадиган тоғ, нажот топадиган қалъа бўлгин. Менинг қоям ва қўрғоним Сен экансан.» (Заб 30: 3). Мен Довуд пайғамбарнинг фикрига қўшиламан. Шундай пайтлар бўладики, мен ҳам Худованднинг чиндан мен учун суянадиган Қоя, беркинадиган Қўрғоним ва Паноҳим деб биламан.

Narrator 2 Буни сўзлар билан тушунтириб бериш қийин. Худовандни суянадиган Қоядек, нажот топадиган Қўрғондек ҳис қилиш керак. Бу жуда ажойиб туйғу. Худованд чиндан ҳам сиз учун Нажоткор, Паноҳ ва Қўрғон бўлса, ўзингизни мустаҳкам, ҳимояланган ва ишончли қўлларда ҳис этасиз. Келажакдан, Худованд олдингизга келтирадиган муаммолардан қўрқмайсиз. Довуд пайғамбар ҳам ўзини шундай ҳис қилган. Забур китоби 30 бобни ўқисангиз бироз ғалатидек эшитилади. Аммо яхшилаб ўқиб кўрсак Довуднинг «Мен Сени менинг қоям деб танладим, ҳозир мен учун шундай қоя бўлгин», демоқчи эканини тушунамиз. Сиз ҳам яхшилаб ўйлаб кўринг, ва фарзандларингизга ҳам ўшандай Худони таништиринг. www.najot.com сайтимиз сизга бу борада маслаҳатгўй бўла олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top