3:05

Масиҳдаги учрашув

MP3

Narrator 1 Бу гувоҳлик ҳозир онахонга айланган бир катта ёшли биродар опамизнинг гувоҳлиги. У ёшлик пайтларини ва севимли турмуш ўртоғини қандай топганини шундай эслайди.

«Мен масиҳий бўлганимдан кейин, тез-тез қўшни қишлоқда бўладиган йиғилишларга бориб турардим. Турмуш ўртоғимни ўшандай йиғилишларда бир неча марта кўрганман. Унинг қишлоғи бизнинг қишлоғимиздан бир ярим километр узоқликда эди. Ўша қишлоқда бир йилда бир марта сувга чўмиб имон келтириш маросими бўларди. Мен ҳам ўша йилги маросимда сувга чўмишим лозим эди. Ўшанда ноябр ойи кунлар анча салқинлаб, тун ҳам анчагина совуқ бўладиган пайтлар эди. Биз имонлилар бундай кунда Қўриқлаш Хизматидагилар ўзларини овора қилиб, иссиқ ва юмшоқ ўринларидан турмаса керак деб ўйлагандик. Бироқ адашган эканмиз.

Narrator 2 Тунги соат бирларда қўриқлаш хизматидагилар келиб 100тага яқин имонлиларни ҳибсга олди. Улар орасида мен ва бўлажак турмуш ўртоғим ҳам бор эди. Улар бизни бир қатор қилиб турғизиб қўйиб, ҳаммамизнинг исм – шарифимизни ёзиб ола бошлади. Бир пайт қарасам қаторда турган йигит секингина кўзларини шамғалат қилиб, сирғалиб чиқиб кетди. Худованд Қўриқлаш хизмати ходимларининг кўзларини кўр қилиб қўйган бўлса керак, ҳеч нарсани сезишмади. Ўшанда бу кишига бўлган қизиқишим яна ҳам ортди. У бироз телбароқдай кўринди кўзимга. Удумларимизга кўра йигит билан қизнинг никоҳини оиланинг катталари белгилайди. Асосан оналар шу иш билан шуғулланишади. Онам имонга келгач, фақат имонли чўпонга турмушга чиқишимни таъкидлай бошлади. Биз таниган чўпонларнинг ичида фақатгина менинг бўлажак турмуш ўртоғимгина уйланмаган эди.

Narrator 1 Оналаримиз келишиб, бизни унаштирадиган бўлишди. Бу хабарни эшитган отам ва амакиларимнинг тепа сочлари тикка бўлди. Чунки имонли чўпонга тегиш, тиламчига тегишдан ҳам баттарроқ эди. Чунки улар ҳеч қачон бой бўлмаслигидан ташқари тинч ҳаёт кечиришмас эди. Хуллас бизни унаштиришди. Тўйимиз бўладиган куни турмуш ўртоғим билан никоҳни қайд қиладиган жойга бориб, ариза топширдик ва баъзи қоғозларга қўл қўйдик. Мен чиқиб кетиб, ташқарида кутиб турдим, аммо бўлажак турмуш ўртоғим ҳеч чиқай демасди. Кейин эса уни кутмай уйга кетдим. Маълум бўлишича, ўшанда у исмини ёзиб қўл қўяётганида ходимлар уни таниб қолиб, ўша ернинг ўзидаёқ хибсга олишган экан. Тўй кунимиз яна бир йилга қолдирилди.

Narrator 2 Ҳаётимизнинг илк кунлари мана шундай бошланган эди. Ниҳоят тўй куни келди. Тўй турмуш ўртоғимнинг уйида бўлиб ўтди. Одатларимизга кўра келиннинг ота-онаси тўйга келмасди. Аммо ака-ука опа-сингилларим ўша тўйда бор эди. Тўйимизда 200 га яқин имонли иштирок этди. Бир қария биродар бизни никоҳлаб қўйди. Тўйдан сўнг асал ойимизни бошқа жойга саёҳат қилишдан бошладик. Биз билан бирга яна бир биродар опамиз ҳам бор эди. Шаҳардан ташқарига чиқишимиз билан Қўриқлаш хизмати ҳодимлари эримни таниб қолиб, қўлга олишди. Биз эса тезда аёллар ҳожатхонасига бориб, Муқаддас китобларимизни йирта бошладик. Эрим эса бир амаллаб уларнинг қўлидан қочиб кетди. Кейинроқ шаҳарнинг бошқа бир жойида бир-биримизни топиб олдик. У қидирувга тушган эди, уйимизга қайтиб боролмасдик. Бизнинг тўйимиз ва асал ойимиз мана шундай ўтган эди. »

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top