MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Кўпчилик ҳақида гап кетганда кўпинча «халқ, миллат, тўда, оломон, халойиқ» деган сўзлар тилга олинади. Уларнинг ҳар бири турли маъноларда, ўз ўрнида ишлатилади. Бугун биз сизлар билан халойиқ ҳақида гаплашамиз. Гаплашгандаям бугунги кундаги халойиқни Исо Масиҳ давридаги халойиққа таққослаб гаплашамиз. Бугунги кун халойиқи қандай эканини ҳар бир тингловчи билади, бироқ Исо Масиҳ давридагиси қандай бўлган экан? Бугунги кун одамларининг қандайлигига қараб, икки минг йил олдинги халойиқнинг қандай бўлганини тасаввур қилиш мумкин. Агар бугун бирор бир шифокор қобилияти билан машҳур бўлиб кетса, ҳамма ҳасталар умид излаб ўша шифокор қабулига ёзилади. Неча кун бўлса ҳам навбатда туради. Исо Масиҳ келиб, гуноҳкорларга ачиниб, ҳасталарга шифо бераётганини эшитган ҳалойиқ ҳам худди шундай қилди.

Narrator 2 Калом шундай дейди: «У ҳақдаги хабар бутун Сурияга ёйилди. Турли-туман дарду иллатлардан қийналиб юрганлар, жинга чалинганлар, тутқаноқ ва шол касалига йўлиққанларнинг ҳаммасини Исонинг олдига келтиришар, У эса уларни соғайтирар эди. Жалила ва Ўнкент вилоятидан, Қуддусдан, Яҳудия ҳамда Иорданнинг нариги томонидаги юртлардан келган кўплаб халойиқ Унинг орқасидан эргашиб борди.» (Мат 4:25). Исо Масиҳнинг турли хил ҳасталикларни шифолаши ҳақидаги гап-сўзлар яқин атрофдаги яшаётган халқ орасига тарқалиб кетган эди. Шунинг учун ҳам ҳалойиқ шифо топиш учун Унинг ортидан юрарди. Аммо эргашганлар орасида баъзи қизиқувчилар, айғоқчилар, саргузаштпарастлар ҳам бор эди.

Narrator 1 Халойиқ орасидан баъзилари чиндан ҳам ўзига ёки яқинига шифо излаб Исонинг ортидан эргашган бўлса, бошқалари Унинг мўъжизакор қудратга эга экани ҳақида эшитиб, мўъжиза кўриш илинжида юрарди. Исо Масиҳ эса халойиқ орасидаги кишилар умидини пучга чиқармади. Шифо излаб келганларга шифо берди, мўъжиза излаб келганлар эса, Исо Масиҳнинг кўрларни, карларни, моховларни ва яна бошқа оғир ҳасталикдан азоб чекканларни Ўзининг мўъжизавий қудрати билан шифолаганини кўришди. «Исо тоғдан тушгач, тумонат халойиқ Унинг орқасидан эргашди . Шу ўртада бир мохов Унга яқинлашиб, сажда қилди-да: — Ҳазрат, агар истасанг, мени моховликдан пок қила оласан,- деди. Исо қўлини узатди ва унга текизиб: — Истайман, пок бўл – деди.».

Narrator 2 Исонинг ортидан эргашиш жуда ҳам ажойиб эди. Унинг ортидан эргашган халойиқ асло муҳтожлик кўрмасди. Чунки бир неча марта У ортидан эргашиб келаётган халойиқнинг очлигини кўриб, уларни тўйдирган эди. Ўша пайтдаги халойиқ, Исо ортидан эргашиб, Унинг ҳаётбахш сўзларини тинглаган, қудратининг шоҳиди бўлган, бир неча юз йиллар олдин башорат қилинган Масиҳни кўришган. Унга яқинлашганлар ҳасталигидан шифо топаётганини кўришнинг ўзиёқ кишини ҳайратга солади. Унга яқинлашишга ундайди. Ўша пайтдаги халойиқнинг Масиҳга ишонишга имкониятлари кўп эди. Бироқ уларнинг юрагида Унга нисбатан ишонч йўқ эди. Камдан-кам одам Худони изларди. Излаганлар топди, бироқ улар кўпчилик эмасди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top