3:12

Бошқалар учун туриш

MP3

Narrator 1 «Бизнинг улуғ Олийруҳониймиз, яъни Арши Аълогача ўтиб борган Худонинг Ўғли Исо бор экан, тан олган эътиқодимизни маҳкам тутайлик. Бизнинг Олийруҳониймиз заифликларимизга ҳамдард бўлишга ожиз эмас, У ҳар томондан бизлар каби васвасага солинган, лекин гуноҳ қилмаган. Шундай экан, илоҳий марҳаматга ноил бўлиш ва зарурат вақтида иноят ва ёрдам олиш учун, Худонинг иноят тахтига жасорат билан яқинлашайлик» (Ибт 4:14-15).

Narrator 2 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Худованд тахтига яқинлашиш… У қандай бўлади? Фақатгина Худовандга чин дилдан ишонган, фарзандгина Худованд ҳузурига шундай дадиллик билан кира олади. Бироқ сизни шунча яқин олиб келган фақат Худованд эканлигини англаб, Унинг мурожаатига «Лаббай» деб жавоб берасиз. Худди Иброҳим пайғамбар билан содир бўлганидек, Худовандга шундай яқинлик, Унинг ёнида дадил бўлишга сабаб бўлади. Иброҳим, яқин қариндошлари учун Худованд олдида турди. Ҳали Лут ва унинг оиласи бундан ҳабар топмаган пайтда, Худованд мақсадини Иброҳимга баён қилди. Бизда ҳам шундай бўлиши мумкин. Қариндошларингиз сиздан юзлаб ёки минглаб километр узоқликда бўлиши мумкин, бироқ Худованд улар бошига тушадиган хавфни маълум қилганида, улар учун ибодат қилишни унутманг.

Narrator 1 Бу ҳолат тунда бўладими, кундузими, Худованд олдига бориб, дадиллик билан яқинларингиз учун шафоат қилинг. Худованд сизни турли йўллар билан синаб кўради. Аслида сизни эмас, имонингизни синайди. Ҳаёт давомида чидаш мумкин бўлган қийинчиликлар, кутилмаган ҳодисалар Худо фарзандининг қандай ҳаракат қилишини белгилаб беради. Худовандга ишонган ва итоатли фарзанд Худованд иродасини излайди ва у истаганидек йўл тутишга ҳаракат қилади. Худованддан узоқ бўлган инсон эса, ўз билганича, ўзи тўғри деб билганича ҳаракат қилади. Мана шундай воқеалар инсонни Худованд йўлида шакллантиради. Бу муносабат инсон қила олганидан ҳам катта бўлгани учун баъзан оғриқли ва оғир бўлади. Бироқ Худованд биз билан экан, бу ишларни Унинг ёрдамида албатта бажариш мумкин.

Narrator 2 Худованднинг сизнинг устингизга ёғдирадиган марҳамати сизга жуда яқин. У Худованд ҳузурига дадиллик билан кирадиган эшигингиз олдида турибди. Бироқ у ерда Худованднинг биз яшаб турган дунё ҳақидаги фикрларини билиш каби оғриқ ҳам бор. Агар Худованд сизга қалбини очган бўлса, у сиздан юрагингиздаги оғриқ билан яқинларингиз, инсоният учун шафоат қилишингизни кутмоқда. Худовандга имон билан яқинлашиш, у ерда дадилликни ҳис қилиш ва яқинлар учун шафоат қилиш, сизни бутунлай бошқа инсонга айлантиради. Иброҳим пайғамбар ҳам Худованд билан дадил ва очиқ муносабат қилганидан сўнг, аввалги Иброҳим бўлмай қолди. У энди вояга етган, итоат қилиш ва ишониш қандай бўлишини, улар Иброҳимга нималар беришини билиб олган инсон эди. Сиз ҳам худди шундай инсонга айланишингиз мумкин, фақат бунинг учун Худованд сизни ўзига яқинлаштиришга, сизнинг ҳаётингизда ишлашига йўл қўйишингиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top