2:34

Асалари ҳужуми

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи дўстлар. Сизлар билан эфир орқали яна дийдорлашиб турганимиздан бағоятда мамнунмиз. Сизларга маълумки биз Худованднинг ҳар бир инсон билан муносабатини очиб бериш учун бутун дунё бўйлаб саёҳат қиламиз. Худованднинг марҳамати, меҳри ва шафқати миллат танламайди. У бир вақтнинг ўзида ҳамма ерда бўлиши мумкин. Бугунги гувоҳлигимиз бир аёлнинг хатидан қисқартма тарзда олинган. У ўз мактубида шундай деб ёзибди: «Мен табиатан жониворлар ва табиатни севганим учун гидлик фаолиятимни Африканинг ғарбидан бошладим .

Narrator 2 Ўша ерда жуда кўп инсонларга ёввойи табиат, саҳро, дунёнинг бошқа ерида учрамайдиган ҳайвонлари билан таништирганимдан жуда ҳам хурсанд эдим. Аммо бир воқеа бу ишимдан озгина афсусланишимга сабаб бўлди. Бу сафар келган бир гуруҳ саёҳатчиларни Африканинг ғарбида жойлашган Борум қишлоғига олиб боришни ташкилотчилар билан келишдик. Бироқ машиналарнинг етарли эмаслиги саёҳат бошида кўнглимни хижил қилгани етмагандек, бошқа машиналарнинг ортда қолаётгани мени ҳавотирга соларди. Биз белгиланган манзилга тезроқ қоронғи тушмай етиб олишимиз керак эди. Фаолиятим давомида жуда кўп марта Худованднинг биз билан эканига амин бўлганман.

Narrator 1 Шундай бўлса ҳам, бу сафарги саёҳатимиздан жуда чарчагандим. Гуруҳ билан Саҳара чўлини кесиб ўтиб минглаб мил йўл босгандик. Гуруҳдагилар ҳам бирор салқинроқ жойда тўхтаб, дам олишни исташаётганди. Худди уларнинг истакларини кутиб тургандек, тез орада баобаб дарахтлари кўринди. Машиналар тўхтаб ичидан саёҳатчилар менинг огоҳлантиришимни ҳам кутмай ўзларини салқинга отишди. Баъзилари дарахт атрофини кўздан кечира бошлашди. Бошқалар эса танаввул қилиш учун чоғроқ дастурхон тузашарди. Гурухдаги қора сочли қиз Лидия яшил адёлларни ерга тўшади.

Narrator 2 Бироз вақтдан кейин у билан даҳшатли ҳодиса юз беришини ҳеч ким ҳатто ҳаёлига ҳам келтира олмасди. Ҳатто мен ҳам. Мен эса бу пайтда атрофни кўздан кечирдим. Иссиқ ҳавода Цикадалар биззилайди, атрофда ғалати сокинлик ҳукмрон. Йўл бўйлаб бизни худди Худованд кузатиб келаётгандай сезгандим. Бошқа гуруҳлар билан саёҳатларимдан бирида қаттиқ қум бўрони ичида ўз йўлимизни топиб олишга муваффақ бўлгандик». Шу ерда унинг мактубини ўқишдан тўхтаймиз. Вақтимиз ниҳоясига етибди, азизлар. Худованд бу гурух билан қандай мўъжиза қилганини билишни истасангиз, бизнинг кейинги суҳбатимизни тинглашни унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top