3:43

Худо ҳар куни ишлайди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Бугун узоқ-узоқларда яшайдиган биродарларимизнинг ҳаётида ҳар куни бўлаётган Худонинг ишлари ҳақида гувоҳликларни сизлар билан бўлишамиз. Биз шаҳарда яшаётган Худонинг фарзандлари, шаҳарда Худо ишлаши осон, биродарлар кўп, Худодан жавоб топиш ҳам осон деб ўйлаймиз. Аммо Худо қудратли ва ҳамма ерда бирдек ишлашини унутиб қўямиз. Худо ҳеч ким бўлмаган ерда ҳам қудрат билан ишлай олади. Бунга қишлоқларда ва одамлар жуда кам бўлган тоғли ерларда яшаётган биродарларимизнинг ҳаётида бўлаётган ишлардан билиб олишимиз мумкин. Тоғли ҳудудларда яшаб хизмат қилаётган биродарларимиздан бири ўзининг кундалик ҳаётида бўлган бир нечта Худонинг ажойиб мададини шундай сўзлаб беради. “Мен бир куни жуда оғир аҳволда қолдим. Оиламни боқишим учун, егулик сотиб олиш учун ҳеч қандай пулим қолмади.

Narrator 2 Уйда ейиш мумкин бўлган ҳеч нарса қолмаган эди. Қишлоқ жойда бундай бўлишнинг деярли имкони йўқ, деб ўйлайсиз, ҳеч бўлмаганда томорқадан чиқадиган сабзавотлар ва сигирдан чиқадиган сут ва сарёғ бўладику, деб ўйлашингиз мумкин. Аммо ишонинг шундай нарсалар ҳам йўқ эди. Ҳеч бўлмаса, қўйлар оч қолмасин, деб қўйларни яқин атрофдаги далага ҳайдадим. Уларни бир-икки соат боқиб бўлгач, қўйларни ҳайдаб орқага қайтдим. Кетаётган пайтимизда бир ариқчадан сакраб ўтган эдим. Қайтаётганда ҳам худди шу ариқчадан сакраб ўтдим. Қайтаётганда ҳаёлан Худога илтижо қилдим. Ундан, “Эй, Худо. Бу ерда Сендан бошқа кимим бор. Атрофда қарз сўрашим мумкин бўлган биродарларим ҳам йўқ. Фақат умидим Сенда. Нажотни фақат Сен бера оласан”, деб ибодат қилиб кетаётган эдим. Ариқдан сакраб ўтганимда нариги томонида турган рангли қоғозчаларга кўзим тушди. Қизиқиб, олиб қарадим. Пулга ўхшади.

Narrator 1 Чиройли рангли сариқ ва қизғиш тусдаги қоғоз пуллар эди. Мен бундай пулларни аввал кўрмаган эдим. Долларми десам, унга ҳам ўхшамади. Кейин, “Майли нима бўлса ҳам пулку, балки рублдир, эҳтимол қирғиз пули ёки тожик сомидир”, деб ўйлаб, ўша кунни ўзидаёқ, районимиз банкига югурдим. Агар алмаштириб беришса, ҳеч бўлмаса уйга ёғ билан нон оламан-ку, деб ўйладим. Банкка борсам, бу пул евро экан. Мен аввал евронинг қандай бўлишини кўрмаган эканман. Билсам евро ҳатто доллордан ҳам катта пул экан. Мен топиб олганим эса 130 евро эди. Бу ҳақида билганимда қанчалик хурсанд бўлган бўлсам, уни алмаштириб беришганидаги хурсандчилигим ундан ўн чандон кўпроқ эди. Худованд бирданига мени ва оиламни шунчалик баракалаганига ва илтижоларимга кечиктирмай жавоб берганига ҳайрон бўлиб, тинимсиз Худога шукр айтардим. Қаранг, Худованд Ўз фарзандларининг бир кун ҳам оч қолишини истамади.

Narrator 2 Менинг чин дилдан қилган ибодатимга саҳийлик билан жавоб берди. Уйга кела-келгунча тилимдан ҳамду-сано аримади. Бозорлик ҳам қилдим, уйга боргач эса, ўша топганимдан ўндан бирини ушр қилиб олиб қўйдим-да, менга ўхшаб бошқа туманда яшайдиган бир биродаримга олиб бориб бердим. У ҳам менга ўхшаб қийналаётган бўлса-чи, дедимда, Худованд менга бергани билан уни ҳам баракалашни истадим. Албатта Худованд уни ҳам ташлаб қўймайди. Менинг ибодатимга қандай жавоб берган бўлса шундай балки ундан ҳам ажойиб тарзда ибодатларига жавоб беради, бироқ Худонинг баракалаш ишида мен ҳам қатнашишни истадим. Азиз биродарлар, Худованд ҳар ерда Ўзининг қудратли ишини қилаверади. У сизни қандай баракалаган бўлса, бошқаларни ҳам баракалайди. У бизга қандай барака берган бўлса, шу барака билан бошқаларни ҳам баракалашимиз керак. Худованд, бизнинг ҳам бериш ишида қатнашишимизни истайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top