3:17

Қўшнилар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчилар. Қаерда яшаманг, яхши қўшнингизнинг борлиги ярим бахтингиздир. Инсон ёлғиз ўзи одамлардан узоқда қўшнисиз яшай олмайди. Албатта қўшнининг борлиги яхши. Аммо уй олаётганингизда ҳамма қўшнингизнинг яхши бўлишини талаб қила олмайсиз. Яхшиларининг орасидан ёмонлари, аниқроғи сизнинг дидингизга ўтирмайдиганлари ҳам чиқади. Менимча ҳар бир одамнинг қўшнилари орасида қизиқувчан, тез-тез ташриф буюрадигани ва хабарни бутун маҳаллага ёядигани учраса керак. Биз каттароқ бўлиб қолганимизда, ота-онам ишлари сабаб бошқа жойга кўчишларига тўғри келди. Ўша ерда бир қўшнининг бошқалардан ажралиб туришини кўрдим. У ҳеч қаерда ишламасди. Ота-онам эса ишли одамлар. Қўшнимнинг мен билан суҳбатлашишга вақти борми-йўқми демай, уйимизга истаган вақтида кириб келаверарди.

Narrator 2 Бундай қўшни кўп ҳолларда ота-онамнинг вақтини ўғирларди. Ишга кеч қолган вақтлари ҳам бўлган. Хўш, сизда ҳам шундай қўшни борми? Агар бор бўлса, у билан ҳам келишишнинг иложи бор. Бундай пайтда қўшнига очиқ ва мулйимлик билан вақтингиз йўқлигини, куннинг маълум қисмларида ишда бўлишингизни тушунтириб қўйинг. Агар суҳбатлашишни истаса якшанба кунлари тушдан кейин чиқишини айтиб қўйинг. Бу сал қаттиқроқ чора бўлиб туюлиши мумкин, бироқ бўш вақтингизда ўзингиз чойга айтишингизни маълум қилсангиз, олам гулистон. Баъзи қўшнилар мутлақо одамови бўлишади. Фаол қўшнининг умуман тескариси. Уни девордан ташқаридаги ҳодисалар қизиқтирмайди. Маҳалладаги йиғилишларда деярли қатнашмайди, бирор – бир иш учун маҳаллада ҳужжатларга охирги бўлиб имзо қўяди.

Narrator 1 Шунинг учун уларнинг биров билан иши ҳам йўқ, ҳеч кимга яшашда ҳалақит ҳам бермайди. Бу каби инсонларнинг қўшнилар билан алоқа қилмаслигига икки сабаб бўлиши мумкин, яъни ишончсизлик ва эринчоқлик. Маҳаллага аралашмаслик нотўғри эканлигини, фойдали тарафлари кўплигини тушунтиришга ҳаракат қилиш керак. Бу эса ортиқча харажат талаб қилмаслигини ҳам. Агар қўшниларингиз орасида тажовузкори бўлса, имкон қадар улардан узоқроқ юришга ҳаракат қилинг. Чунки улар муносабатларни ойдинлаштиришни ёқтиришади. Оддий сабаблардан жанжал чиқармоқчи бўлишади. Масалан, мушугингиз ҳовлисига ўтиб кетди, бувангиз тўсиқни суриб қўйди… ва ҳоказо каби майда сабаблар ҳам уларнинг жанжал қилиш учун сабаб бўлади. Бундай пайтда унинг гапларига эътибор қилмай, сизни уришишига имкон беринг.

Narrator 2 «Ҳа, албатта тушунаман. Сизга жуда қийин бўлибди. Афсусдаман…» каби гаплардан фойдаланиб, уни тушунишга ҳаракат қилаётганингизни кўрсатинг. Ақлсиз бола билан гаплашаётгандек ўзингизни тутиб, сабр билан унинг муаммоларини эшитинг. Кўрасиз, аста-секин у сиз билан яхши муносабатда бўла бошлайди. Менимча, фаол қўшни энг яхши қўшни бўлса керак. Бироқ ўта фаоллари билан ҳам тил топишиш қийин. Йўлларни таъмирлаш, ахлат йиғувчиларни тартибга солиш, болалар майдончасини таъмирлаш… улар ҳаммани барча нарсага ташвиқот қилишади, имзо ва пул йиғади, янги лойиҳалар ўйлаб топиб, иштирок этишга даъват этади. Уларга пул ҳамда вақт масаласида чекланганлигингизни тушутиринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top