3:05

Ҳар нарсани кўтараман

MP3

Narrator 1 «Мени қўллаб қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан (Фил 4:13)».

Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бугун сизнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлган гувоҳлигимизни ўзим эшитганимда юқоридаги оят ҳаёлимга келди. Бу гувоҳлик шу кунларда сиз билан бизнинг орамизда содир бўлган воқеадир. Уни мен бир оиланинг боши, бир мунис ва қаноатли аёлнинг турмуш ўртоғи ва айни пайтда меҳрибон ота бўлган бир кишининг оғзидан эшитдим. Уни учратганимда у жуда қайғуда, бироқ кўзларида сокинлик бор эди. Ундан ҳол-ахвол сўрар эканман, ҳаётида бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берди.

Narrator 2 У шундай деди: «Мен Худо мен учун яратган аёлни жуда кеч учратдим. Уни топганимда Худованд қалбимга, — Сен учун яратганим мана шу, деган эди. Мен ҳеч иккиланмай унга уйландим. Худованд тақдиримизга фарзандлар ёзмаган экан. Буни шукроналик билан қабул қилдик ва болалар уйидан икки фарзанд асраб олдик. Аёлим жуда қаноатли, меҳрибон ва қалби шукронага тўла инсон эди. Уларни боқиб олганимиздан сўнг бир куни аёлимда кўкрак бези саратони борлигини билиб қолдик. Бу биз учун жуда катта зарба бўлди. Ҳеч ҳам бундай бўлишини кутмаган эдик. Бу дахшатли янгиликни эшитганимиздан кейин ҳам қулоқларимизга ишонгимиз келмасди. Қайта-қайта текширтирдик.

Narrator 1 Афсуски, ташхис тўғри бўлиб чиқди. Буни ҳам қабул қилиб, Худодан шифо сўрадик. Шу билан бирга шифокорларга бориб, даво чораларини изладик. Тез орада аёлимнинг кўкрагини олиб ташлашди. Мана энди ташвишимиз ариди дея, кўнглимиз ҳотиржам тортди. Аёлим ўзини ҳам унутиб фарзандларимизга ғамхўрлик қилишда давом этди. Ҳаёт ташвишлари билан яна икки йилни ўтказдик. Бироқ кўкрак бези саратони зарралари бутунлай йўқолиб кетмаган экан-ми, бу иллат ўлгур аёлим танасининг бошқа жойларига ҳам тарқаб улгурибди. Яна докторга бордик, бироқ энди фойдаси йўқ эди. Шундай бўлса ҳам «Ноумид шайтон», дея даволанишни давом эттирдик. Аёлим тез-тез кимёвий даволаш усулларини қабул қилди. Афсуски бу ҳам фойда бермади.

Narrator 2 У бир неча ҳафта олдин мени тарк этиб Отамизнинг олдига кетди. Аёлим ҳақида ўйласам, унинг нақадар кучли инсон бўлганини эслайман. Унинг бахтли кунлари кам бўлди. Ҳар бир аёл оладиган бахтнинг ярмини ололди ҳолос. Мен у билан, у эса мен билан бахтли эди. У бахтини кеч топди. Худованд унга ҳақиқий оналик бахтини бермади. Биз фарзанд кўролмадик. Бу дунёда жуда кам умр кўрди. Бироқ чин дилдан Худога ишониб, Унга шукрона келтириб, камтарлик ва итоат билан яшади. Умрининг охирги ойларида у дарддан азоб чекди. Шунда ҳам Худовандга ёзғирмади. Уни айбламади. Оғриқлар пешонамга ёзилган бўлса, уларни қабул қиламан, деб шукрона билан азоб чекди. Унинг ҳаёти менинг Худога бўлган ишончимни, тушунчамни яна ҳам мустаҳкамлади. У Раббимиз Исо Масиҳнинг қудрати билан, азобларга дош бера олди. »

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top