3:30

Нега улар ўлиши керак

MP3

Бу ҳикояни яхши биласиз. Мешах, Шадрах ва Абеднеголар шоҳ Навуходнесарнинг қаршисида туриб шундай дейишди: «Биз сизнинг олдингизда ўзимизни ҳимоя қилмоқчи эмасмиз. Агар бизни ёниб турган печга ташламоқчи бўлсангиз, биз ишонган Худо бизни олов чангалидан қутқаришга қодир. У бизни сизнинг жазоингиздан қутқаради. Шох шуни билиб қўйингки, Худо бизни қутқармаса ҳам, биз сизнинг худоларингизга хизмат қилмаймиз.» Ўлиш ёки қолиш мавзуси уларни имонларидан воз кечишига сабаб бўлолмасди. Юҳанно хушхабарининг охирги бобида Масиҳ Бутруснинг қандай ҳалок бўлиши ҳақида башорат қилганди: «Сенга ростини айтай: ёш бўлганингда камарингни ўзинг боғлар, хоҳлаган жойингга борар эдинг. Лекин қариганингда эса қўлларингни узатасан ва бошқа биров камарингни боғлайди-ю, сени хоҳламаган жойингга олиб боради.» (Юҳ 21:18)

Бутрус эса Юҳаннонинг Масиҳ ортида турганини кўриб: «Раббим, унинг тақдири нима бўлади?» — деб сўради. Исо эса унга: «- Агар Мен келгунимча унинг соғ қолишини истасам, бундан сенга нима? Сен Менинг орқамдан юравер» — деди. (Юҳ 21:22) Мақсадимиз сизларга ўз эътиқоди учун шаҳид бўлганларнинг ўлимлари ҳақида ҳикоя қилиб бериш эмас, уларнинг қарорларини шарафлаш, имонлари нақадар кучли бўлганлигини кўрсатиш ва шу билан бирга сизнинг имонингизни ҳам мустаҳкамлашдир.

Ҳар биримиз ўзимиз учун ҳа, фақат ўз ҳаётимиз учун Масиҳга эргашишимиз зарур. Балки ҳаётингиз давомида эътиқодингиз учун ўлимни ёки ҳаётни танлашингизга тўғри келадиган ҳодиса бўлмас, аммо ҳар куни имон билан яшаш ёки яшамаслик тўғрисида қарор қилишимизга тўғри келади.

Албатта эътиқоди учун баъзиларни тахқирлайдиган кишилар бўлади. Хўш, бундайларни нима қилиш керак? Улар қилган ишлари учун жазо олмайдиларми? Шундай художўй, солиҳ кишиларни фақат имонлари учун жазолаганлар, хўрлаганлар қилган ишларининг нақадар дахшатли эканлигини билмайдиларми? Муқаддас Каломда булар ҳақида ҳам ёзилган: «Исо деди: Лекин мен сизларга айтаман: душманларингизни севинглар, сизни лаънатлаганларни дуо қилинглар. Сиздан нафратланганларга яхшилик қилинг. Сизнинг номингизга иснод келтирганлар учун, сизга жабр зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар.» (Мат 5:44) Хочда эса Исо шундай деган эди: «Ота уларни кечир, зеро нима қилаётганларини билмайдилар» (Лука 23:34). Сиз бизнинг радиоэшиттиришимиз орқали Масиҳ учун жабр чекканлар ўз ҳаётларидан ҳам кўра, уларни қийнаганларнинг ҳаётлари ҳақида кўпроқ ўйлаганларини билиб оласиз.

Инсоний сифатларимизга кўра, бизга ёмонлик қилганлардан нафратланамиз. Бироқ Худо бизга ҳатто бизга ёмонлик қилганларни ҳам севишни, улар учун ибодат қилишни буюради. Сиз радиоэшиттиришимиз орқали берилаётган баъзи кишиларнинг гувоҳликларини, баъзиларининг ҳатто ўлганлари ҳақида ҳам эшитасиз. Баъзи кишиларнинг ўлими худди бекор кетгандай туюлади, аммо Худо воқеа-ҳодисаларга биздан кўра бошқачароқ назар билан қарайди. Масиҳий тарихчи бўлган Тертуллиан бу ҳақида шундай деганди: «Масиҳ учун шаҳди бўлганларнинг қони бу – янги Жамоат учун уруғдир». Баъзи бир масиҳийлар, бошқа сафдошларини сотишни истамагани учун қийноққа солинганлар. Баъзилари эса очиқдан-очиқ имонларидан воз кечишни истамай, ўз эътиқодларида мустаҳкам турганлар. Яна бошқа имонлилар, жим юришни истамагани, Худо берган хушхабарни бошқалар билан бўлишгани учун қатл қилинган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top