3:38

Худонинг сўзи 166

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг азиз мухлислари. Радио тўлқинларида сиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат, тинглаб ором олинг. Славянлар — бу кўп гуруҳларга бўлинган Европа халқлари. Улар Византия империяси билан чегарадош бўлиб яшаган. Ҳозирги замонавий славян халқларига: руслар, украинлар, беларуслар, чехлар, серблар, харватлар, поляклар ва болгарлар киради. Бу халқлар славян тилида сўзлашган. Лекин улар бир-бири билан аралашиб ҳар хил лахжаларда гаплашган.

Ўн учинчи асрга келиб, Византияга яна бир рақиб пайдо бўлди. Бу болгарлар эди. Болгарлар Византия билан уруш олиб бориб, ўзининг чегараларига эга бўлди ва икки давлат ўртасида битим тузилди. Бу славянлар орасида тузилган биринчи давлат эди. Тинчлик битими тузилгандан кейин Болгария давлатига Византиядан Хушхабар хизмати билан масиҳийлар кела бошлади.Тўққизинчи асрнинг иккинчи ярмида Болгар князи Борис сувга чўмиб имон келтиради. Бу чўмдирилиш мажусий бўлган болгар халқини норозилигига сабаб бўлади. Князь ўз атрофидагиларни ҳам масиҳийликни қабул қилишга мажбурлади.

Жамоат йиғилишларини ўтказиш учун Византиядан нозирларни таклиф қилар, жамоат йиғилишлари болгарларга умуман тушунарсиз бўлган грек тилида бўлиб ўтади. Тўққизинчи асрда Византиядан икки ака-ука славянларга Хушхабар хизмати билан боришади. Кирилл ва Мефодий грек бўлиб император саройида вояга етишади. Уларнинг отаси Византияда юқори харбий лавозимда ишлагани учун тўнғичи Мефодий вояга етгач, харбий бўлиб хизмат қилади. Орадан вақт ўтиб, Мефодий ва укаси Константин рохибликни қабул қилишади.

Саккиз юз эллик саккизинчи йилда Мефодий билан Константин, яъни Кирилл славянларга Хушхабар хизматига жўнашади. Булар хизматини асосан Моравия ерларида олиб боришади. Моравия Болгариядан кейинги иккинчи славян давлати бўлиб, хозирги Чехословакия ерларига тўғри келади. Ака-ука бу давлатга келганларида, масиҳийлар бор ва жамоат йиғилишлари ўтказилар эди. Бу ерларга масиҳийликни жанубий Германияда католик жамоати хизматчилари олиб келишган эди. Жамоат йиғилишлари эса лотин тилида ўтказилар эди. Бу давргача словянлар ўз алафавитига эга эмас эди.

Кирилл эса бу ҳолатни кўриб словянлар учун алфавит яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Кирилл бутун умрини, вақтини ва меҳнатини шу мақсад учун сарфлади. Акаси Мефодий эса унга ёрдамчи бўлди. Кирилл ва Мефодий бу ҳаракатлари билан Муқаддас китоб фақат лотин тилида ўқилиши ва ёзилиши лозим, деб таълим берган католик жамоатининг қаттиқ қаршилигига учради. Бундай қаршиликларга қарамасдан, ака-ука бошлаган ишини охирига етказди. Саккиз юз олтмиш тўққизинчи йилда Кирилл оламдан ўтгандан кейин унинг ишини акаси Мефодий давом эттирди. Саккиз юз етмиш биринчи йилда йилда Моравияда Мефодий жамоати ўз йиғилишларини славян тилида ўтказа бошлашди. Азиз биродарлар, шу билан мавзумиз ўз якунига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com Ҳозирча эса сиз азизлар билан хайрлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top