Ассалому алайкум. Бугун мен Лола сизлар билан уй ўсимликларининг касалликлари ҳақида маълумот бераман. Ҳаво ҳаддан ташқари қуруқ бўлса, температура кескин ўзгариб, уй ичида шамол ғўриллаб турса, шунингдек ҳаддан ташқари совуқ сув билан суғорилса, ўсимликлар дармонсизланиб қолади, натижада уларнинг касаллик ва зараркунандаларга қаршилик кўрсатиш қобилияти пасаяди. Ўсимлик касалликлари паразитларнинг иштирокисиз пайдо бўладиган, паразитлар қўзғайдиган касалликлардан иборат икки турга бўлинади.
Ўсимликларнинг паразитлар иштирокисиз касалланишига ўсиш шароитининг ноқулайлиги, тупроқнинг ўсимлик мижозига тўғри келмаслиги, температуранинг талаб қилинганидан кўра юқори ёки паст бўлиши, ўсимлик танасининг шикастланиши кабилар сабаб бўлади. Касалликларнинг иккинчи турини бактерия, замбуруғ, вирус каби паразитлар қўзғайди. Иссиқ ва сернам ҳавода бу паразитлар жуда тез кўпаяди. Касаллик қўзғайдиган микроорганизмлар заҳарли химиявий моддалар ёрдамида йўқотилади. Илдизларнинг бактериал чириш касаллиги ўсимлик баргларида пайдо бўлади. Касалланган барглар қизғиш-жигарранг тусга киради, кейин қовжираб-буралиб тўкилади. Ўсимлик ўсишдан тўхтайди, илдиз системасининг ранги ўзгариб, у бузила бошлайди.
Тупроқ ҳаддан ташқари унумдор ва сернам бўлганда ана шундай ҳолат юз беради. Бу касаллик пеларгония, кактус, шунингдек суккулент ўсимликларнинг ҳар хил турларида учрайди. Касал ўсимликлар йўқотилади. Тувакдаги тупроқ янгиланиб, ўсимлик камроқ суғорилади. Қимматбаҳо ёки камдан-кам топиладиган ўсимликлар тувакдан чиқариб олиниб, илдизлари тупроқдан тозаланади, касал илдизлар кесиб ташланади. Илдизларнинг кесилган жойига кўмир кукуни сепилади. Сўнгра касал ўсимлик енгил қумлоқ тупроққа ўтқазилади. У жуда зарур бўлгандагина авайлаб суғорилади. Янги илдизлар ўсиб чиққандан кейин бемалол суғориш мумкин. Барг учининг қорайиши. Бу касаллик пальмаларнинг жуда кўп турларида учрайди. Касалланган ўсимлик баргларининг учи қурийди бу касалликни замбуруғлар қўзғайди. Касалликка қарши курашиш учун касал барглар кесиб ташланади.
Барг ва барг бандлари мис купоросининг 1 процентли эритмаси билан ювилади. Туваклар сийракроқ қилиб қўйилади, хона шамоллатиб турилади. Ўсимликларга ҳар куни бир икки марта уй температурасидаги сув пуркалади. Ўргимчаккана – жуда майда ҳашорот. Ёзда ранги сариқ бўлиб, баҳор ва кузда у қизил тусга киради. Иссиқ ва сернам ҳавода жуда тез кўпаяди. Ўргимчаккана баргларнинг пастки томонига жойлашади, ўргимчак тўрлари ўраб, барг ширасини сўради. Шикастланган барглар сарғайиб тўкилади. Ўргимчакканаларнинг кўплаб пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун, ўсимликларга тез-тез сув пуркаб туриш керак. Ўргимчакканага қарши химиявий моддалар ҳам ишлатилади. Инсон зоти жуда қизиқувчан. У турли хил мавзулардан бохабар бўлишни истайди. Агар сизни ҳам турли хил мавзулар қизиқтирса бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб кўринг. Бундан афсусланмайсиз. Сизларга соғлик ва гўзаллик тилаб хайрлашаман.