3:14

Жозиба қудрати

MP3

Ассалому алайкум. Чиройли бўлишни истамаган аёл бормикан? Баъзиларимиз ўз табиий гўзаллигимизга қаноат қилмай, бундан ҳам гўзал бўлишни истаймиз. Афсуслар бўлсинки, табиат барчамизга ҳамбир хилда чирой ато этмаган. Бундан ҳеч ҳам ўкинманг. Аёлнинг қудрати унинг чиройида эмас, балки жозибасидадир. Жозибадор аёл бўлиш эса ўзингизга нисбатан бироз эътиборлироқ бўлишни талаб этади.

Ëшингиздан қатъий назар, хоҳ йигирма ёшда, хоҳ қирқ ёшда бўлинг, доим гўзаллик учун астойдил курашинг. Бу курашни қанча тез бошласангиз шунча тез муваффақиятга эришасиз. Албатта, ишни овқатланишни тартибга солишдан бошлаган маъқул. Қадди қомати келишган аёлнинг шиори: ёғлик овқатни камроқ истеъмол қилишдир.

Қоматингизни тик тутиб иккита бармоғингиз билан қориндаги ёғ букламаларини ўлчаб кўринг. Агар у 2 см дан зиёд бўлса, демак, ортиқча ёғлардан халос бўлиш вақти келди.

Хоҳласангиз соғломлашитириш мажмуаларига қатнанг ё бўлмаса кўпроқ пиёда юришга одатланинг. Ярим соатлик яёв юриш – 240 ккал, волейбол – 310 ккал, сузиш машқи – 375 ккал сарф бўлишига сабаб бўлади.

Юз терисининг гўзал ва жозибадор бўлишида эса ўз вақтида, етарлича ухлашнинг ҳам аҳамияти катта. Айтишларича бир кеча кундузда 13 соатдан кам ухламаган аёлнинг юз териси ўта тиниқ ва жозибадор бўларкан. Агар сизда бу даражада ухлаш имкони бўлмаса жуда бўлмаганда 8 соат ором олишга одатланинг.

Агар сизнинг ёшингиз 30-35лар атрофида бўлса айнан шу даврда эътиборсизлик қилсангиз юзингиз териси қуриб, ўз силлиқлигини йўқотиб, дағаллашишни бошлаши ҳеч гап эмас. Албатта, бу ҳолатнинг олдини олиш учун малакали косметологларга мурожаат қилишингиз мумкин. Косметолог муолажаси учун моддий томондан қийналсангиз, ундай ҳолда ҳам асло чўчиманг. Энг асосийси кишида хоҳиш бўлса бас. Имконият эшиклари у учун очилаверади. Ҳар куни ўзингизга озгина вақт ажратсангиз бас, муаммо бартараф бўлади.

Дейлик ҳар кунги оғир меҳнатдан сўнг ойнага қарадингиз. Ойнада акс этган аёл қиёфаси хафсалангизни пир қилади. Асло тушкунликка тушманг. Аввало кўз атрофидаги кўкимтир чизиқларни йўқотиш учун аччиққина қилиб дамланган чойга пахтани ботириб кўзларингиз устига қўйиб, бир неча сония ётинг.

Сўнг пахталарни олиб кўз атрофига суриладиган махсус кремдан суртинг. Агар қовоқларингиз чарчоқдан шишган бўлса, чойни совутиб компресс қилганингиз маъқул. Чойга ботирилган пахталарни ҳар 2 минутда янгилаб 10 мин давомида қўйилади. Сўнг муздек сувда компресс қиласизда, махсус кремдан суртасиз.

Эрталабки кўз ости шишларини эса қуйидаги усулда бартараф этишингиз мумкин. Ўрта бармоқ билан ўнгача санаб кўз бурчагини сиқинг. Бу машқни ўн марта бажаринг. Агар юзингиз териси қуруқ бўлса қуйидаги юмшатувчи ниқобни тавсия этамиз: тухум сариғини 1 чой қошиғидаги ўсимлик ёғи ҳамда 1 чой қошиқ асал билан аралаштириб юз ва бўйинга суртамиз. Ниқоб қотгандан сўнг 2-3 марта қайта сурамиз. 20-25дақиқадан сўнг муздай сувга ботирилган пахта билан ниқобни олиб ташлаймиз. Ҳафта давомида 1-2 мартадан 4-6 ҳафта қилинган муолажа ўзининг ҳақиқий самарасини беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top