Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азизлар, яна сизлар билан радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Азизлар, марҳамат, тинглаб дам олинг, эфирда яна “Дилкаш” радиоси. Бир минг тўрт юз тўқсон иккинчи йилда Христофор Колумб биринчи марта янги қитъани кашф этгани барчамизнинг ёдимизда бўлса керак. Шундан кейин бир ярим аср мобайнида Европа давлатлари бу янги дунёни забт этиш учун зўр бериб ҳаракат қилишди.
Испания марказий ва жанубий Американи, Партугалия эса Бразилияни эгаллаб олди. Франция, Англия, Швеция ва Голландия шимолий Американи бўйсундириш учун бир ярим аср мобайнида кураш олиб боришди. Колумбнинг иккинчи маротабадаги сафарида эса, денгизчилар ва испан харбийлари билан бирга испан католик жамоати руҳонийси биринчи марта янги диёрга йўл олди. Шундан сўнг Америкада биринчи бўлиб католик жамоатлари шакллана бошлади. Католик жамоати руҳонийлари ерли халқ аборигенларга Хушхабарни ваъз қилиш хизматида рохиблардан фойдаланишган. Рим католик жамоати испан, португал ва француз ерларида мустаҳкам ўринга эга эди.
Протестант хушхабарчилари кириб келганда эса, католик жамоати иккинчи планга ўтиб қолди. Испан ерларида католик жамоати давлат билан бевосита боғлиқ ва давлат ҳимоясида эди. Баъзи давлатларда бу ҳол ҳозиргача сақланиб қолган. Шимолий Америка, Англия ва Голландия ерларида протестан жамоатлари ёйилиб борди. Бир минг етти юз саксон бешинчи йилда Америка конститутциясига кўра дин эркинлиги эълон қилинди. Ўрта мактабларда дарсларни ибодат билан бошлаш ва Инжил ўқишга рухсат берилди. Ўйлайманки, ушбу дин эркинлиги Америка халқи учун катта марҳамат бўлиб хизмат қилмоқда.
Ҳаттоки Америка валютасининг орқа томонига назар солиб қарасангиз, энг юқори томонига инглиз тилида “Худованд биз билан бирга” деб битилган сўзларга кўзингиз тўшади. Бундан шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, кимда ким Худованднинг амрларига қарши бўлмаса ва Худованднинг ишлари эркинлик билан давом этишига йўл қўйиб берса, шу мамлакатда Худованднинг баракаси бўлади, деб айтишимиз мумкин. Ўн саккизинчи асрда Шимолий Америка аҳолисини ўн фоизи жамоат аъзолари, қолган тўқсон фоизи эса оддий жамоатга қатнаб юрадиган масиҳийларни ташкил этарди.
Бир минг саккиз юзинчи йилларда Америкада жуда катта уйғониш кузатилган. Бу уйғонишлар эса Америка жамоатларида катта ўзгаришларга сабаб бўлди. Америка жамоатлари энди кўпроқ бутун дунё бўйлаб Хушхабар хизматига эътиборини қарата бошлади. Худованд шу пайитда бошлаган хайрли иши ҳозирга қадар ҳам давом этиб келмоқда. Ҳозирги кунга келиб, дунёнинг барча мамлакатларида америкалик хушхабарчи биродарларимизни учратиш мумкин. Азизлар, шу билан эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг интернетдаги сайтимизниниг манзили: www.najot.com Сайтимизга марҳамат қилинг. Ҳозирча хайр, омон бўлинглар.