3:28

Худонинг сўзи 170

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлар орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Келинг азиз тингловчи, бугунги эшиттиришимиз орқали сизларга бир буюк инсон ҳақида маълумот бериб ўтсам. Уильям Кэри бир имнг етти юз олтмиш биринчи йилда Англиянинг Нортгемптон шаҳри яқинида камбағал оилада дунёга келади.

Унинг ёшлиги оддий ўтиб, ўн олти ёшида пойабзал устасига шогирд тушиб йигирма саккиз ёшигача шу иш билан шуғулланади. Кэри ўсмирлик даврида имонга келиб, жамоат йиғилишларини қолдирмасдан иштирок этар, бўш вақтини эса Калом ўрганиш билан ўтказарди. Бир минг етти юз саксон биринчи йил йигирма ёшида Дороти исмли қиз билан турмуш қуради. Доротининг саводсизлиги ўша давр аёллари учун оддий ҳол бўлсада, Кэрига анчагина қийинчиликларни олиб келди. Ёш оиланинг дастлабки йиллари очлик ва қийинчиликда ўтишига қарамасдан, Кэри ўқишни ҳамда жамоатда ваьз айтишни асло ташламади.

Бир минг етти юз саксон бешинчи йилда эса уни жамоатда чўпонликка таклиф этишди. Кэри токи Лестердаги катта жамоатдан таклиф тушмагунча, шу жамоатда ўз хизматини давом эттирди. Лестердаги жамоатга ўтганда ҳам оиласининг муҳтожлигини қондириш учун яна қўшимча ишлашига тўғри келар эди. Бу йиллар Кэри учун Каломни тахлил қилиш ва ўрганиш борасида анча самарали бўлди. Кэри Хушхабарни бошқа халқларга етказиш айнан жамоатнинг асосий вазифаси деган хулосага келади.

Кэрининг бундай фикри ўша давр жамоатлари учун революция эди. Жамоат руҳонийлари буюк топшириқ фақат ҳаворийларгагина берилган жамоатга эмас деб ишонишарди. Кунларнинг бирида бир гуруҳ руҳонийлар олдида ўз фикрини баён этган Кэрига руҳонийлардан бири: “Йигитча, агар Худо бошқа халқларни ўзига қаратмоқчи бўлса, У бу ишни сиз ва менинг ёрдамимсиз қила олади, сиз эса жойингизга ўтиринг” деган жавобни олади. Лекин Кэрини бундай сўзлар билан тўхтатиб бўлмас эди. У ўзининг фикрларини китоб шаклида ёзиб чиқарди. Бу китоб таьсири бўйича Лютернинг 95та тезисига тенглашиб жамоат тарихида қолди.

Китобнинг асосий моҳияти бошқа халқларга хизматчилар юборишнинг муҳимлигини Каломга асосланган ҳолда тушунтиради.

Китоб нашриётдан чиққандан кейин Кэри яна руҳонийлар гуруҳи олдида чиқиш қилади ва кейинги куни руҳонийлар келишган ҳолда бошқа халқларга хизмат қилувчи гуруҳ тузилиши ҳақида эьлон қилди. Англияда тузилган бу гуруҳнинг биринчи мамлакати Хиндистон эди. Ҳар бир англиялик учун ибтидоий, қолоқ мамлакат ҳисобланган Хиндистонда яшаш у ёқда турсин, ҳатто бориб келиш ҳам хавас эмас эди. Кэри биринчилардан бўлиб бу иссиқ об-ҳаволи мамлакатга хизмат қилиш учун таклиф беради. Бу таклиф руҳонийлар томонидан тасдиқланган бўлсада, унга қаршилик кўрсатган албатта Дороти эди.Азизлар мавзумизнинг давомини келаси эшиттиришларимизда тинглайсиз. Бизнинг dilkash@najot.com электрон почтамизга мактубларингизни йўлланг. Ҳозирча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top