3:38

Худонинг сўзи 173

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радиомиз тўлқинлари орқали соғ омон учрашиб турганимиз учун Худога шукуроналар айтамиз.1858 йилда Тейлор Мария исмли қизга уйланди. Мария англиялик бўлиб, унинг ота-онаси Хитойга хизмат қилиш учун келиб, шу ерда оламдан ўтишган. Мария Англияда ўқишни тугатиб, ўзи туғилиб ўсган Хитойга ўқитувчи бўлиб хизмат қилиш учун қайтиб келади. Тўйдан кейин кутилмаганда Тейлорни маҳаллий касалхоналардан бирига бошлиқ этиб тайинлашади. Вақт ўтиши билан тиббиётда малакасини ошириш кераклигини тушунган Тейлор оиласи билан 1860 йили Англияга жўнаб кетади.

Лондонда малака ошириш жараёнида бир гуруҳ хизматчилар билан Янги Аҳдни хитойча таржимасига тузатишлар киритиш устида иш олиб борди. Тейлор кейинчалик бу гуруҳ билан “Хитой ички Хушхабар хизматчилари уюшмаси”га асос солади. 1866 йили Тейлор бошчилигидаги янги хизматчилар гуруҳи Хитойга етиб келишади. Тейлор хизматчилар гуруҳига келибоқ, хитойча кийим ва маданиятни қабул қилишлари ҳақида айтиши айрим аьзолари аввал рози бўлишган бўлса ҳам, кейинчалик бошқа хизматчилар уларнинг устидан кулиши гуруҳ ичида норозиликка олиб келди. Лекин бу хизматчилар гуруҳи ички ва ташқи муаммоларга қарамасдан ўз хизматни давом эттиришган.

1870 йили соғлиги ёмонлашган Мария оламдан ўтади. Мария Тейлор учун нафақат хотин, у яқин дўст, далда берувчи ва хизматдош эди. Тейлор Мариясиз ўзини ёлғиз ҳис этар, унинг далда берувчи сўзларини ва оилавий муҳитни соғинарди. Орадан бир неча ой ўтиб, Тейлор бўлғувси иккинчи умр йўлдоши Дженни билан учрашади ва йил ўтиб улар турмуш қуришади. Дженни Тейлорнинг хизматида жуда катта ёрдам беради. Йиллар ўтгани сайин Хитойдаги хизмати ҳам кенгайиб борди. Уюшманинг етакчиси сифатида хизматда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш учун Тейлор тез-тез Англияга бориб янги хизматчиларни олиб келишига тўғри келар эди.

1877 йил соғлиги ёмонлашган Тейлор оиласи билан Англияда бўлган вақтда, Шимолий Хитойда оғир очарчилик бошлангани ҳақидаги хабар тарқалади. Бу хабарни эшитган англияликлар ичида хизматга боришни хоҳловчи кўнгилли аёллар кўпайиб, уларни бошлаб борувчи тил биладиган етакчиларга муҳтож эди. Тейлор учун хизматни яна ҳам кенгайтириш учун имконият бўлсада, соғлиги йўл бермасди. Уларни ким бошлаб боради? Жавоб жуда оддий: Дженни эди. Дженни қабул қилган қарор ўзи учун ҳам касалванд эр ва еттита болани ташлаб кетиш осон эмас эди. Лекин бошқа томондан Дженнидаги хизматни оиладан ҳам устун қўйиш фикрини Тейлор ҳам қўллаб қувватлаган. Хитойнинг Шимолий қисмига Дженни кўнгилли аёлларни аҳолининг муҳтож қатламларига бошлаб бориб хизмат қила бошлади. Азизлар, шунинг билан эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ушбу манзилга ўз фикрларингизни юборишингиз мумкин.Тейлорнинг кейинги ҳаёти ҳақида эса келаси эшиттиришларимизда. Ҳозирча хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top