3:24

Худонинг сўзи 179

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азиз тингловчиларимиз билан радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, шубҳасиз гуноҳ даҳшатлидир. Шунинг учун ҳам Худо гуноҳни ёмон кўради. Чунки гуноҳ Унинг барча яратганларини бузиб ташлади. Ўзингиз фараз қилиб кўринг, азиз радио тингловчи, сиз ҳалол меҳнат қилиб нимадир яратсангиз-у кимдир уни бузиб ташласа, албатта бундан жаҳлингиз чиқиб ғазабланасиз. Гуноҳ нафақат Худованд учун, балки ер юзида яшовчи барча одамзод учун кўп ташвиш келтирди.

Ҳозирга қадар гуноҳ барча одамзотни ҳаётини бузиб, уларнинг қалбини вайрон қилмоқда. Лекин Худованд бизга қандай қилиб гуноҳни енгиб чиқишни кўрсатди. Худованд истайдики, барча одамзод ўзларини гуноҳдан узоқроқ олиб, Худога яқинроқ бўлишимизни ва шу орқали гуноҳни енгишимизни. Ҳатто Худованд гуноҳ содир этилган пайтнинг биринчи куниёқ бизга, яъни одамларга эслатиб ўтган эди. Шундай вақт келадики, Раббимиз Исо Масиҳ Ўзининг жонини биз гуноҳкор инсонлар учун қурбон қилади. Мана, Раббимиз ушбу ваъдасини амалга оширганига ҳам икки минг йилдан ошиб қолди.

Лекин одамлар ҳали ҳам Раббимизнинг хождаги азобли ўлимига ишончсизлик ила қарашмоқда. Чунки шайтон ҳали ҳам барча одамзодга ҳозир ҳам ўз таъсирини ўтқазиб келяпти. Кимда-ким Раббимиз Исо Масиҳнинг хождаги ўлимига ишониб Исо Масиҳга имон келтирса, шу инсон оқланади. Унинг барча гуноҳлари ювилади. Фақатгина Раббимиз Исо Масиҳ орқалигина биз яна Худованднинг энг яқин дўстларига айланишимиз мумкин. Чунки Исо Масиҳ айтган: “Мен йўл ва ҳақиқатман”, деб. Одам ва Ҳаво гуноҳ содир этганларидан сўнг уларнинг ҳаётлари умуман ўзгариб кетди.

Албатта улар ўзларини айбдор деб билишган, лекин минг афсуски, гуноҳ содир бўлгандан кейин ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмасди. Ахир қўлингиздан тушиб синган қимматбаҳо идишни қанчалик ҳаракат қилманг, барибир ўз ҳолатига келтириш анча мушкул. Одам кўп меҳнат қилиб ўзининг оиласини боқишига тўғри келган бўлса, Ҳаво азоб билан бола туғиб, ўз эрига бўйсуниб яшаши керак эди. Ундан аввал эса иккиси ҳам Адан боғида ҳеч нарсага зориқмай яшаб келишмоқда эди. Инсоннинг табиати ўзи шундай бўлса керак. Кўпинча одамзод ўзининг хатоси туфайли азоб чекишига тўғри келади.

Худованд Одам билан Ҳавога ҳайвон терисидан кийим тикиб берди. Мана шу ўлган ҳайвон биринчи бор одамзот учун қурбон бўлган ҳайвон эди. Исо Масиҳ эса бир марта ва барча одамзод учун қурбон бўлди. Унга ишонган барча одамзод эндиликда нажотга эга бўлади. Фақатгина Исо Масиҳ барча гуноҳларни ювиб ташлайди. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Сизлар билан хайрлашиб, сиз азиз биродарларимизга ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top