2:52

Худонинг сўзи 133

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат тингланг. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали Муқаддас Руҳнинг амалда қандай ишларни қилиши мумкинлигини кўриб чиқамиз. Муқаддас Руҳнинг олдига катта вазифа қўйилган эди, яъни одамларга нажот беришни ҳаракатга келтиришдек катта вазифа. Аслида Раббимиз Исо Масиҳ Гўлгота тепалигида одамларга, яъни Унга ишониб имон келтирганларга нажот берган эди.

Муқаддас Руҳ эса, келажакда қолган одамларга нажот бериш учун нажотни ҳаракатга келтириб, одамларнинг юракларида ишлаши учун ер юзига юборилган эди. Ёдингизда бўлса, ҳаворий Павлуснинг воизхонлигидан сўнг, уч мингга яқин киши ўзларининг гуноҳлари учун тавба қилиб Раббимиздан кечирим олишган эди. Кўпчилигимиз ўйлашимиз мумкин, ҳаворий Павлус жуда таъсирли въаз гапирган бўлса керак, шунинг учун кўплаб одамлар тавбага келишди, деб. Ҳа, албатта Павлуснинг воизхонлиги жуда таъсирли эди. Лекин бу жойда асосий ишни амалга оширган бу Муқаддас Руҳ эди. Муқаддас Руҳ ҳар бир имонли кишининг юрагида доимо бирга бўлади.

У нафақат инсонларни тавбага келтириш учун, балки ҳар бир имонли кишини ҳаётини бошқариш учун ҳам хизмат қилади. У юрагимизда яшагани учун гуноҳ ишларни тўғри ишлардан ажратишимиз учун бизга кўмаклашади. Муқаддас Руҳнинг кўмагида бутун дунёга Хушхабар етиб бормоқда. Ҳар қандай масиҳий ташкилотлар Муқаддас Руҳнинг кўмаги орқали ўз хизматларини олиб боришмоқда. Агарда Муқаддас Руҳ ҳар қандай масиҳий ташкилотлар ёки жамоатларда бўлмас экан, бундай ташкилотлар ўз-ўзидан тарқалиб парчаланиб кетади. Раббимиз Исо Масиҳ самога кетишидан аввал, Ўзининг шогирдларига Юпатувчини юбориши ҳақида гапирган эди. Бизга яхши маълумки, айнан шу юпатувчи Муқаддас Руҳ эди.

Худованд инсонларни бир зумга бўлсада ташлаб қўймаслигини шу жойдан билиб олишимиз мумкин. Чунки Раббимиз самога Ўзининг Отаси Худованднинг олдига кетди, лекин ҳар бир масиҳий учун Муқаддас Руҳни юборди. Муқаддас Руҳ ҳозирги кунга қадар ҳар биримизни ҳаётимизни бошқармоқда. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, ҳаворийлар мактубининг 2 бобида айнан Муқаддас Руҳнинг келиши ҳақида аниқ ёзиб қўйилган. Муқаддас Руҳга тўлган ҳаворийлар қанчалик Худовандни улуғлаганлигини шу бобдан ўқиб олишингиз мумкин. Азизлар, Муқаддас Руҳ ҳаётингизни бошқариши учун Унга имкон беринг. Ҳар қандай ташвишлар, муаммолар, ҳатто хурсандчиликларингизни Муқаддас Руҳ билан бемалол бўлишиб Унга ошкор қилишингиз мумкин.

Мен эса азизлар, сизлар билан хайрлашаман.Оилангизга тинчлик хотиржамлик тилаб сиз азиз радио тингловчиларга ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top