3:38

Худонинг сўзи 180

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда навбатдаги эшиттиришларимиздан бири. Азиз биродарлар, нима деб ўйлайсиз,ўзингизнинг энг яқин дўстингизга ишониш мумкинми? Мени ўйлашимча, дўстингиз қанчалик ишонарли бўлмасин, барибир қачондир сирингизни ошкор қилиши мумкин. Чунки инсоннинг қонида уша гуноҳнинг асоратлар мавжуд. Аввалом бор кимгадир ишонч билдиришдан олдин яхшилаб шу инсоннинг кимлигини ўрганиб чиқиш керак. Унга оз бўлсада ишониш мумкинми ёки йўқми? Агар кимнидир яхши билмасдан туриб унга ишонч билдириш ёки унинг ишончсизлигини била туриб унга ишониш, менимча аҳмоқлик бўлади. Келинг азиз биродарлар, шу масалани Муқаддас каломдан кўриб чиқамиз.

Масалан, Иброҳим пайғамбар у Худога қаттиқ ишонар эди. Чунки Худо унинг жуда севимли ва жуда қадрли дўсти эди. Кунларнинг бирида Иброҳимнинг орзулари амалга ошди. Яъни Соронинг биринчи фарзанди ўғли дунёга келди. Албатта, уларнинг юрагида жуда қувончли дамлар юз берганига бизда шубҳа бўлмаса керак. Сора хурсандчилигидан қах-қах уриб кулар эди. Бу кулгу хурсандчилик аломати эди. Чунки Худо мўъжиза содир қилди. Бу ажойиб болага улар Исҳоқ деб исм бердилар. Бундай деб исм қўйишни ҳам уларнинг ишончли дўсти Худованд буюрган эди. Исҳоқ деган исмнинг маъноси “кулгу” деганини билдиради. Азиз биродарлар, шахсан мен ишонаман-ки, Иброҳим билан Сора йигирма беш йил биргаликда яшаганларига умуман афсусланмас эдилар. Лекин оилавий муаммолар ҳали тугамаган эди. Исҳоқ икки ёшга тўлганида, улар боланинг шарофатига катта зиёфат уюштирдилар. Иброҳимнинг яна бир ўғли бор эди. У ўзининг чўрисидан дунёга келган бола Исмоил эди.

Албатта бу икки ўғил ўсмирлик даврига етиб келишганида бир-бирлари билан унчалик чиқиша олмас эдилар. Шунда Сора ўзининг чўрисини боласи билан биргаликда ҳайдаб юборишги аҳд қилади. Балки Сора юрагида ўзларининг бутун бойликларини Исмоил билан Исҳоққа бўлиб бериш унчалик ҳам тўғри бўлмайди деган фикр пайдо бўлгандир. Лекин бундай фикр Иброҳимга унчалик ёқмасди. Чунки у ўзининг икки фарзандини ҳам яхши кўрар эди. Азиз биродарлар, кўрдингизми, Иброҳимнинг хатоси, яъни бошқа аёлга уйланиши қанча муаммоларни келтириб чиқаряпти. Ўйлайманки, Худованд Соранинг фикрини қўллаб-қувватлаганда Иброҳим кўп хафа бўлган. Азиз биродарлар, Худованд Ўзининг режасини Исҳоқ орқали амалга оширмоқчи эди. Шунинг учун ҳам Худо Сорани қўллаб-қувватлади.

Азиз биродарлар, Худовандга ишонч билдириш ҳар қандай инсонавий ишончдан кўра минг бора ортиқдир. Иброҳим Худованднинг ваъдасини йигирма беш йил кутиб хато қилмади. Лекин Соранинг гапига қулоқ тутиб, ўз чўрисидан туғилган бола туфайли шунча муаммолар пайдо бўлди. Азизлар, Худога ишонинг, У буюк ва ваъдасига вафодор Худо. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр соғ-саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top