3:36

Худонинг сўзи 184

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азиз тингловчиларимиз билан радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, кўпчилигимиз мактабда ёки олий ўқув юртида таълим олган пайтларимизда бир гапни кўп бора эшитганмиз, яъни Худо йўқ деган гапни. Азизлар, ён атрофингизга бир назар солинг, ёки ўз оила аъзоларингиз билан табиат қўйнига дам олгани борган пайтингизда улкан тоғ-у тошларни кўриб, буларни Ким яратгани ҳақида сира ўйлаб кўрганмисиз? Албатта Худованддан бошқа ҳеч ким бундан ишни қила олмайди. Атрофга назар солганимизда Худованд дарҳақиқат мавжудлигини ҳис этамиз.

Муқаддас Каломнинг Забур китоби 13 боби 1 оятида шундай ёзиб қўйилган: “Аҳмоқ ўз кўнглида Худо йўқ дейди. Бундайлар бузилиб, разолат ботқоғига ботар. Яхшилик қиладиган ҳеч кимса йўқдир”. Бундан ташқари яна Забур китобининг 18 боби 2 оятида айтилади-ки: “Осмон Тангри улуғворлигини эълон этар, фалак Унинг яратганларини баён этар”. Демак, Самонинг ўзи бизга Худованд ҳақида гапиради. Муқаддас Каломда ёзилган биринчи сўзни эслаб кўринг-а. “Азалда Худо Осмон билан ерни яратди.” Муқаддас Калом Худонинг Кимлиги ва У қаердан пайдо бўлганлиги ҳақида ҳеч кимга ҳеч нарсани исбот қилмоқчи эмас.

Калом фақатгина Худованд азалдан бор бўлганлигини ва ҳамма нарса Худованд туфайли яратилганлигини гапиряпти холос. Каломда айтиладики, шундай пайт бўлган, азалда ҳеч ким ва ҳеч нарса бўлмаган. Ҳатто одамлар ҳам бўлмаган эди. Шунинг учун ҳам ҳеч ким барчаси қандай бошлангани ҳақида умуман ҳеч нарса билмайди. Барчасини Худованд кўрган шунинг учун ҳам биз инсонлар Унинг сўзларига ишонишимиз керак. Чунки фақатгина Муқаддас Калом дунёни қандай пайдо бўлганилиги ҳақида барчамизга бор ҳақиқатни гапиради. Шунга қарамай айрим ақлли одамлар дунёни пайдо бўлиши ҳақида ўзларининг фикрларини айтиб келишмоқда.

Лекин азиз биродарлар, биз биламизки, бу фикрлар мутлоқ нотўғри, бор йўғи уларнинг ўйлаётган фикрлари холос. Баъзида шунга ўхшаш нотўғри фикрлар биз масиҳийларга ҳам ўз таъсирини ўтқазишга ҳаракат қилади. Доимо бундай фикрни ёдингиздан чиқаришга ҳаракат қилинг. Ён атрофга қаранг ва Худованднинг буюклигини ўз кўзларингиз билан кўрасиз. Худованд оламни яратганда барчаси жуда гўзал эди. Лекин гуноҳ барчасини ўзгартириб юборди. Азиз биродарлар, шайтон ҳозир ҳам инсонлар иккилантирмоқчи. У ўзининг ёлғонлари орқали барчасига чек қўйишни хоҳлайди.

Биз эса Каломдан барча ҳақиқатларни яхши биламиз. Бутун борлиқни яратган Худованд барчамизни ҳимоя қилишга қодир. Унинг номига тасаннолар бўлсин. Худованднинг номи янада улуғ бўлсин. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзуимиз ўз поёнига етай деб қолди. Сиз азизлар билан хайрлашишдан аввал сизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top