3:47

Худонинг сўзи 236

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, сизлар учун тайёрланаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз тингловчиларга манзур бўлмоқда. Худонинг кўзи олдида бизларнинг гуноҳларимиз ювилиши учун Раббимиз Исо Масиҳнинг азиз Қони жуда муҳим роль ўйнайди. Римликларга мактубининг 3 боби 23 оятида ёзилишича “ ҳамма гуноҳ қилган”. Келинг азиз биродарлар, ушбу оятни биргаликда ўқиб кўрамиз. “Хамма гунох қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир”.

Азиз радио тингловчи биродарлар, Римликларга мактубининг яна бир оятидан ўқиб кўрамиз. Ушбу оят 5 бобнинг 8 ва 9 оятларида ёзилган: “Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир. Демак, агар биз энди Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган бўлсак, Унинг соясида Худо ғазабидан қутилишимиз янада аниқроқдир”. Азиз радио тингловчи биродарлар, агар қўпол қилиб айтадиган бўлсак, гуноҳ бизларни учта нарсага олиб келиши мумкин.

Биринчиси, гуноҳ энг бошида инсонларни Худодан айирди. “Бир одамнинг итоатсизлиги туфайли кўп одамлар гуноҳкор бўлди.” Римликларга мактубининг 5 боби 19 ояти. Иккинчидан эса, бизларда айбдорлик ҳисси пайдо бўлди, чунки қаерда итоатсизлик бўлса, ўша ерда айбдорлик ҳисси пайдо бўлади. Учинчидан эса, шайтон бизларнинг гуноҳкор эканлигимизни таъкидлаб туради, бизларга айб қўяди, чунки у Ваҳий китобида ёзилганидек — “Биродарларимизнинг туҳматчисидир”. Ваҳий китобининг 12 боби 10 ояти. Азизлар, шунинг учун ҳам биз инсонларни Ўз бағрига қайтариш учун Раббимиз Исо Масиҳ мана шу учта муаммони ҳал қилиши керак эди.

Шунинг учун У биринчидан, Ўз қонини тўкиб гуноҳларимизни ювди. Азизлар, бу дегани биз инсонлар яна Худо билан бирга яшай олишимиз мумкин дегани. Масиҳ Қонининг Худо олдида қанчалик қадрли эканини билиш орқали айбдорлик ҳиссидан озод бўламиз. Ниҳоят, душманнинг ҳужумларига қарши туриш учун, унинг дъаволарини йўққа чиқариш учун биз яна Масиҳнинг Қонига суянамиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, Масиҳнинг Қони бу учта муаммонинг ҳар бирини ҳал қила олади. Худованд олдида бизларни оқлайди, юрагимизга тинчлик беради, шайтоннинг ҳужумларидан бизларни ҳимоя қилади. Азизлар, шу билан бирга бизларни доимо зийракликка ҳам чақиради.

Азиз радио тингловчи биродарлар, агар биз янги ҳаётда юришни истасак, Масиҳ Қонини қанчалик таъсирли эканини билиб олишимиз шартдир. Раббимиз Исонинг Хочда ўлгани қанчалик аниқ факт бўлса, Унинг Қони гуноҳларимизни ювиши ҳам шунчалик аниқдир. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги мавзумизга якун ясамоқчиман. Ундан аввал сиз азизларга ўзимизнинг интернт сайтимиз манзилини яна бир карра эслатиб ўтсам: www.najot.com Ушбу сайтимизга марҳамат қилинг ва ундаги ажойиб маълумотлардан фойдаланинг. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top