3:23

Худонинг сўзи 186

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан “Дилкаш” радиомиз орқали соғ-саломат учрашиб турганимиз учун Худовандимизга миннатдормиз. Азиз биродарлар, Худованд ўз соғлигимиз ҳақида қайғуришимиз учун барча керакли нарсаларни бизга муҳайё қилган. Ишончим комилки, ҳар бир инсон умрида бирор марта бўлса ҳам касал бўлган ва керакли дориларни ичиб кўрган. Мана шу дори-дармонлар қаердан олинади, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Дориларнинг кўпи турли хил ўсимликлардан қилинади.

Ҳатто айрим ҳашаротлар ҳам дори тайёрлаш учун қўл келиши мумкин. Ана шу ўсимликлар ва ҳашаротлар эса қаердан пайдо бўлган? Ҳа, азиз биродарлар, албатта уларни Худованд яратган. Мана шу ўсимликлардан дориларни ўйлаб топган инсонлар жуда ақлли кишилардир. Биз улардан миннатдор бўлишимиз керак. Лекин шу ўсимликларни яратган Худованддан эса янада кўпроқ миннатдор бўлишимиз керак. Агар Худованд инсонларнинг соғлиги ҳақида қайғурмаганида ва ушбу ўсимликларни яратмаганида нима бўлар эди? Ахир У ушбуларни яратмаслиги ҳам мумкин эди-ку. Чунки Худованд жуда меҳрибон ва У хар бир инсонни алоҳида севади.

Шунинг учун ҳам У биз ҳақимизда ғамхўрлик қилмоқда. Биз яшаб турган дунёни Худованд ажойиб ва гўзал қилиб яратган. Шундай бўлсада орамизда Худо йўқ деб айтадиганлар топилади. Худованд мавжуд. У бутун борлиқни яратганида барча деталларни барчасини бир-бирига мос қилиб яратган. Масалан, одамлар совуқ қотмаслиги учун дарахтларни ўстирди. У дарахтларни шундай ўстирдики, уларни инсон зоти бемалол чопиб олиб ёндириши мумкин, ҳатто овқат ҳам пишириш мумкин. Бундай ғамхўрликдан ташқари У қанчадан-қанча ер ости бойликларини ҳам яратиб қўйибди. Ҳатто одамлар ҳар куни ушбу бойликларни қидириб топишмоқда ва фойдаланишяпти.

Азиз биродарлар, бизнинг миллатимизда бир ажойиб нақл бор: “Нимани ҳор қилсанг, шунга зор бўласан,” деб айтади доно халқимиз. Худованд биз ҳақимизда ғамхўрлик қилар экан деб, исрофгарчиликка йўл қўймаслигимиз керак. Айтайлик битта дарахтни чопиб ўтин сифатида ёндирсак, унинг ўрнига икки дона бошқа кўчат эксак мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки Худованд биз учун яратганларини инсон ўз кучи ила бошқа яратолмайди. Шунинг учун кўзимизга арзимас бўлиб кўринган исрофгарчиликни ҳам, бошқалари билан йиғиб қараганимизда жуда катта исрофгарчиликка айланиши мумкин.

Хуллас Худованднинг биз инсонлар учун берган табиатини асраб-авайлайлик. Азиз биродарлар, бизнинг чин масиҳий эканлигимизни айнан шу орқали ҳам кўрсатайлик. Доимо Худованд инсонлар учун шундай ажойиб қилиб яратган ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдирайлик. Шунинг билан азиз биродарлар, бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етай деб қолди. Сизларга хайр деб айтишдан аввал, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини яна бир бор айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Азизлар, яна ҳаво мавжларида учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top