Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи дўстларимиз. Яна сиз азизлар билан ҳаво мавжларида соғ-омон учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тингланг. Азиз биродарлар, болаларимиз учун ибодат қилиш ҳаётимизнинг асоси бўлиши керак. Кўпинча биз ота-оналар, фарзандларимиз учун бирор муаммо бўлганда гина-ибодат қилишга ўрганиб қолганмиз. Ёки бўлмаса қўлимиздан ҳеч нарса келмаслигини билганимиздагина Худовандга мурожаат қилиб, Уни ёрдамига муҳтожлигимизни айтамиз. Худованд кўпинча болалар паркидаги автомат ўйинига ўхшаб қолади.
Гўёки совға ютиб оламизда, хурсанд бўлиб яна йўлимизда давом этамиз. Азиз биродарлар, аниқ айтишимиз мумкин-ки, бундай усул тўғри эмас. Агар болаларимизни художўй ва ақлли бўлишини истасак, Худовандга доимо ибодат қилишимиз керак. Майли ҳаётимизда қийинчиликлар борми, ёки аксинча, ҳаётимиздан ва болаларимиздан мамнунмиз-ми, бунинг аҳамияти йўқ. Худованд доимо мавжуд, шунинг учун ҳам У бизнинг ибодатларимизни эшитишга доимо тайёр турибди. Азиз биродарлар, Худога ибодат қилганимизда ибодатимиз юрагимизнинг тубидан ва чин кўнгилдан бўлиши керак.
Бундан ташқари ибодатларимизда ўзимизни қийнаётган муаммоларни очиқ айта олишимиз керак. Фақатгина ибодат орқали Худо болаларимизни ҳаётида ўзгариш ясай олиши мумкин. Энг аввало, ибодат қилганимизда болаларни Масиҳга яқинлашиши учун ибодат қилишимиз керак. Кимки Раббимиз Исо Масиҳ билан яшар экан, албатта ҳаёти ҳам шунга муносиб бўлиши керак. Худованд инсонни яратган экан, уларнинг келажаги ҳақида ҳам билади ва кўра олади. Шунинг учун ҳам ибодатларимизда болаларимизнинг келажаги учун ҳам ибодат қилиш муҳимдир.
Азиз биродарлар, қачон ўзингизни енгилган ҳисоблаб қўлларингизни пастга тушурганингизда Худованднинг борлигини эсланг. У нафақат болаларни, қолаверса ҳар бир инсонни севади. Ҳар биримиз ҳақимизда ғамхўрлик қилади. Бола тарбиясида ташлаётган ҳар бир қадамимиз севги билан бўлиши керак. Болангизни сева олсангиз, уларни тарбиялаш янада осонлашади. Худованд Ўз каломида айтган: барча оятлари орқали болага тарбия бериш осонроқ кечади. Шунинг учун ҳам ҳар бир ота-она каломни яхши билиши керак. Ундаги ёзилган ҳар бир оят билан ўз розиликларини изҳор этишлари керак.
Азиз биродарлар, кимдир баланд тоғни тагидан кўриб, “мен ҳеч қачон шу тоғнинг тепасига чиқолмасам керак”, деб ўйлаши мумкин. Лекин ҳар куни бир неча қадам ташланиши ҳар биримизни кун сайин тоғнинг чўққисига яқинлаштиради. Азизлар, ёдингизда бўлсин: Отамиз доимо бизни қўлимиздан тутиб, толиққанимизда кўмаклашади. Шунинг учун албатта ишонч билан фақат олдинга қараб юриш керак. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сиз азиз биродарларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр соғ- саломат бўлинг.