3:27

Руҳий ғалаба 263

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тингланг. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Янги Аҳд китобида нимаики битилган бўлса, барчаси ҳар биримизни гуноҳларимизни қолдириб, руҳий ўсишга ҳаракат қилишимиз ҳақидадир. Ҳаворий Бутрус ўзининг мактубларидан бирида шундай деб ёзган эди: “Буларни назарда тутиб, имонингизни бут қилишга жон куйдиринглар.

Шундай қилиб, имонинг устига фазл-камолотга эга бўлинглар. Фазл-камолотингиз устига онг-билимга эга бўлинглар. Онг-билимингиз устига нафсни тийишни ўрганинглар. Нафсни тийиш устига сабр-тоқатли бўлинглар. Сабр-тоқатингиз устига диёнатга эга бўлинглар. Диёнатли бўлиш устига биродарларингизни севинглар. Биродарсеварлик устига тугал муҳаббатга эга бўлинглар”. Азиз биродарлар, ҳаворий Бутрус ушбу гапларни айтганидан сўнг, шу бобнинг 8 оятида яна айтганларига ушбуларни қўшимча қилади:

“Агар бу хислатлар сизда мавжуд бўлса, ҳамда яна ортиб бораётган бўлса, унда сиз Раббимиз Исо Масиҳни таниб-билиш йўлида на суст, на самарасиз бўласизлар”. 2 Бутрус китобининг 1 боби 5 ва 6 ҳамда 7 ва 8 оятлари. Азиз биродарлар, биз ҳар бир масиҳий биродар руҳан ўсишга интилишимиз керак. Ёвуз руҳларни излаш ва улар билан жанг олиб бориш эса Худованднинг ишидир. Инсон ўз куч-қудрати билан ҳеч нарсага эриша олмаслигини барчамиз яхши биламиз. Агар Худованд инсонга мададкор бўлмас экан, инсоннинг қўлидан ҳеч вақо келмайди.

Ҳаворий Павлус Филиппиликларга шундай деб мурожаат қилган эди: “Сизларнинг муҳаббатингиз ҳам ҳар қандай билим ва сезгида такоммилашиб, яна кўпдан-кўп ортиб боришини Худодан сўрайман. Сизлар юқори қадриятни қадрламоғингиз лозим, токи Масиҳнинг келадиган кунида пок ва беайб бўлинглар…” Ҳаворий Павлус нима учун “билимга эга бўлинглар” деб айтганини ўзига яраша сабаблари бор, албатта. Ҳар бир масиҳий инсон ўзига яраша Худо ҳақида чуқур билимга эга бўлмоғи зарур.

Албатта бунинг ўзига яраша сабаблари ҳам бор. Хушхабар айтиш учун ёки кимгадир Худованднинг буюуклигини тушунтириб бериш учун, хуллас Худо ҳақида бошқаларга эга бўлишимиз учун. Бундан ташқари Худо ҳақидаги билим бизга шунинг учун керакки, ортиқча инсонавий ҳаракатларга берилиб Худовандни ёдимиздан чиқармаслик учун ҳамдир. Руҳий билимга эга бўлиш — шайтоннинг турли найрангларини олдиндан англаб олишимиз учун ҳам жуда зарурдир. Руҳий жангда шайтон аллақачон енгилган, шунинг учун биз Худованд кўрсатганидек жанг олиб борсак, албатта янада мустаҳкам имонга эга бўламиз.

Азизлар, сизлар билан хайрлашиб сизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.co. Ушбу манзилимизга ўз мактубларингизни юборасиз деган умиддамиз. Ҳозирча хайр саломат бўлинг, азиз тингловчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top