3:16

Руҳий ғалаба 185

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Худованд биз инсонларни қанчалик севиши ҳақида жуда кўп бора эшитганмиз. Ана шу Худонинг севгиси, биз инсонларни Худога бўлган севгиси эмас, аксинча Худони биз инсонларга бўлган севгисидир. Мана шу севгини мустаҳкам севги эканлигини биз инсонлар қаердан биламиз ёки қандай ҳис эта оламиз? Албатта, Худовандни масиҳий инсонларга нисбатан бўлган севгиси бошқачадир. Ушбу севги ҳеч қачон қимирламайди, унинг пойдевори жуда мустаҳкам қилинган.

Шунинг учун ҳам Худони биз инсонларга кўрсатаётган йўли жуда тўғри йўлдир. Мана шу йўлдан кетаётган биродарлар ҳеч қачон афсусланмайдилар. Ҳурматли радиомиз мухлислари, келинг, ҳозир сиз билан биргаликда Римликларга мактубининг 8 боби 18 оятини биргаликда ўқиб кўрамиз: “Ўйлайманки, бизга зоҳир бўлажак улуғворлик олдида шу он азоб-уқубатларини айтиб ўтиш ҳам арзимасдир.” Азиз биродар, агар Худованд учун азоб чекаётган бўлсангиз, ҳеч қачон афсусланманг. Аксинча, Худони исмини янада улуғланг. Азизлар, сизда саволларингиз кўплигини кўнглим сезиб турибди. Шунинг учун сиздаги энг муҳим саволлардан бирига жавоб бериб ўтишга ҳаракат қиламан. Масалан, сиз азизларда шундай савол бўлиши мумкин:

Нима учун мен ўзимдаги касаллик учун ёки мен бошимдан ўтқазаётган синовлар учун Худодан миннатдор бўлишим керак? — деган савол. Азиз биродар, ўйлайманки, ҳозирги ўқийдиган оятимиз орқали ушбу саволингизга жавоб топа оласиз. Ушбу оят Муқаддас каломнинг Римликларга мактуби 5 боби 3 ҳамда 4 оятларида ёзилган: “Бунинг устига қайғулар билан ҳам фахрланмоқдамиз, чунки қайғу сабр-қаноатни ҳосил қилишини биламиз. Сабр-қаноат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади.” Ҳурматли биродарлар, сабр-тоқат қилиш орқали Худованд бизга руҳий барака олиб келади.

Ўз бошидан турли синовларни ўтқазган биродарлар билан суҳбатлишиб кўрсак, шу синовлар орқали улар Худога бўлган ишончларни янада ўсиб борганлигини айтишади. Худованд ҳар бир инсонни Ўзи билганича тарбиялай бошлайди. Масалан, юрак касалликлари клиникаси бор дейлик. У ерда ётган касалларнинг барчасига врач турли ташхис қўяди ва барчасининг даволаш усуллари ҳар хил бўлади. Шунга ўхшаб Худованд барча инсонларга Ўзининг хоҳиш-иродаси билан синовлар беради ва шу орқали марҳамат ҳам беради. Ҳурматли ради тингловчи биродар, ҳаётимизда нимаики содир бўлмасин, Худованд Ўз севгисидан воз кечмайди.

Бизга балки Худованд кимнидир ёдидан чиқаргандай туюлар. Лекин бундай эмас. Худованд ҳеч кимни ҳеч қачон ёдидан чиқармайди. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал, сиз азизларга, ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини яна бир бор эслатиб қўйсам: www.najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, соғ-саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top