3:56

Масиҳийликни пайдо бўлиши

MP3

Саёҳатчи савдогарлар ва форс подшолигидаги қувғинлар натижасида масиҳийлар Форс ва Сўғдиёна ерларидан Хушхабарни бошқа Марказий Осиёдаги турклар билан бўлишишди, ва уларнинг кўпчилиги масиҳий бўлдилар. Олтинчи аср ўрталарида Эфталий хонлиги орасида етарли даражада масиҳийлар борлиги учун уларда биринчи нозир пайдо бўлди. Еттинчи аср ўрталарида Марвнинг метрополити Илёс ёзиши бўйича, Амударёнинг нариги қирғоғида кўп масиҳийлар яшаган эмиш.

Ва далолатларга қараганда у турк шоҳини ва ўзининг бутун қўшинларини масиҳийликка киритган. Сўғд жамоатлари Шарқий Туркистонда ташкил этилди, Еттисув ва Мўғулистон жамотлари олтинчи, ўнинчи асрлар ўртасида пайдо бўлди. Даъватчилик ишлари орқали сўғд масиҳийлари бу давр ичида бу иймонни тарқалишида таъсирчан аҳамият касб этди. Масиҳий асарлари сурёний тилидан сўғд тилига таржима қилинди. Саккизинчи асрда бир нозир Марказий Осиёда истиқомат қилувчи турк масиҳийлари ҳақида шуни айтган эди:

“Уларнинг урф-одатлари покдир, ва уларнинг иймон ишончлари софдир ва бизникидай ҳақиқийдир… Муқаддас Учбирликни бир улуғвор табиатга эгалигига ишонишади… ва шуни таъкидлашадики, яъни Илоҳий Калом, Муқаддас Учбирликнинг учта Шахсидан бири эканлигини, у азоб чеккан, хочга михланган ва ўлган, ва ўзининг ўлими ва тирилиши орқали у бизга нажот берган… Улар йиғилишларида Китобларни қадимги ва Янги Аҳд китобларини ўзларининг туркий тилига таржима қилишади… Улар ҳақиқий имонлилар ва Худодан қўрқадиган халқ бўлиб, улар чодирлар остида яшайдилар, ўзларининг шаҳарлари, қишлоқлари ва уйлари йўқ.

Қадимги туркларда масиҳийларнинг таъсирининг бир неча муҳим мисоллари бор. Беш юз саксон биринчи йилда Бухоро амирининг қўшинларидаги бир неча турклар, форслар орқали қўлга олинганида, уларнинг пешоналарида хочсимон муҳр бор эди. Бу муҳр Европпадаги кўп кишининг ҳаётини олиб кетган оғир касалликдан асраш учун эди. Марказий Осиёнинг кўп ерларида, аниқроғи ҳозирги Қозоғистонда ва Қирғизистонда жуда кўп эски турк қабртошларида коса ушлаб турган кишилар расми чизилган. Бу коса Масиҳга эргашган одамларга Исонинг ўлимини эслаб ичиш учун ишлатиладиган бирдамлик косаси бўлиши мумкинми?

Масиҳийларнинг Марказий Осиё маданиятига таъсири, улар Хушхабар айтган одамларга ўргатган алифбодан аён. Қадимги сўғд, уйғур ва мўғул ёзувлари масиҳийлар ишлатадиган сурёний қўлёзмаларга асосланган. Охирги яна бир мисолни кўрсак бўлади, қадимги туркий масиҳий маданияти Бухоронинг машҳур гиламларида акс топган, бу гиламлар Бухорода ва унинг атрофларида ҳамда Афғонистонда асрлар давомида ишлаб чиқарилган. Агар диққат билан ҳаммага таниш “Филнинг оёқлари” расмига қарасак, тўртбурчакнинг ҳар бир бурчагида тоғ ва унда учта хоч бор, ўртадаги хоч қолган иккитасидан каттароқ. Шубҳасиз бу учта хочда Исо ва иккита ўғри михланган эди. Бу ҳикояни Инжилдан ўқиганмиз. Азизлар, шу ерда сизлар билан хайрлашиб, ўзимизнинг интернетдаги сайтимиз манзилин айтиб ўтмоқчиман: www.najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top