3:29

Ёвуз руҳлар

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун Худовандга раҳматлар айтамиз. Азизлар, марҳамат тингланг, эфирда навбатдаги эшиттиришларимиздан бири. Азиз биродарлар, кўп бора эшитганмиз, фалон мамлакатда бир инсон ўлиб қайтадан тирилибди деган гапларни. Нима деб ўйлайсиз, азиз радио тингловчи биродарлар, ушбу гапларга ишониш мумкинми? Албатта йўқ, чўнки инсон ўлганидан сўнг умуман қайта тирилмайди.

Фақатгина Худованднинг Ўзи айрим кишиларнигина инсонларга Ўз куч-қудратини кўрсатиш учунгина қайта тирилтирган. Агарда инсон “мен ўлиб қайта тирилдим”, деб айтаётган бўлса, балки у ярим ўлим ҳолатида бўлган, деб айтишимиз мумкин. Ҳозирги кунда турли хил сеҳргар ва фолбинлар инсонларни алдаб, турли хил намойишларни мунтазам ўтқазиб келишмоқда. Энг ачинарлиси эса кўплаб инсонлар ушбу ёлғонларга ишониб кетишмоқда. Ҳатто улар улган одамлар билан суҳбатлашаётганликларни ҳам тасдиқлашади.

Ҳа, азиз биродарлар, буниси эса ҳақиқат. Чунки ёвуз руҳлар билан инсон мулоқотга киришиши мумкин. Ва инсон ўзи учун керакли маълумотларни олиши мумкин. Лекин бунинг оқибати ҳозиргача яхшилик билан тугамаган. Нима бўлганида ҳам Худованд фолбинлар ва сеҳргарлар билан мулоқот қилишни ман этади. Ўлган инсонларнинг тақдири билан фақатгина Худованд қизиқиши ва уларни жаннат ва дўзах деган жойларга юбориши мумкин. Шундай экан биз инсонлар Худованднинг олдида бутунлай ожизмиз.

Азиз радио тингловчи биродарлар, ёдингизда бўлса, Шоул фолбинга мурожаат қилади. Шунда Шоулнинг хизматкорлари шу атрофдан бир фолбин аёлни топиб унинг ҳузурига Шоулни келтиришади. Шоул ўзининг қалтираб турган қўллари билан шоҳлик тожини ва устидаги кийимларини ечиб ташлайди. Мақсади, уни ҳеч ким шу қилаётган ишлари учун таниб қолмаслигида эди. Чунки шоҳ ўзи чиқарган қонунни бузмоқда эди. Шоул ўзига тегишли бўлган одамларни айримларини олиб, шаҳардан ташқарига чиқиб, кечқурун фолбиннинг уйига келишади. Фолбиннинг уйида эса нималар содир бўлганлигини ўзингиз яхши биласиз.

Азиз биродарлар, Шоул Худованд билан маслаҳатлашиб иш кўришдан кўра, фолбинга юз тутишни авзал деб билди. Бунинг оқибатида у ўз гуноҳига яраша жазо топди. Албатта Худованд бу ишнинг барчасидан хабардор эди. Лекин Шоул ўз бошлаган ишидан тўхташни ва Худованд олдида тавба қилишни ёдидан чиқарди. Азиз радио тингловчи биродарлар, Худованд ман этган нарсанинг барчаси шундайлигича қолиши керак. Уни кимдир бузишга асло уринмасин.

Бундай тақиқланган нарсани бузишга уринган киши эса албатта жазосиз қолмайди. Азизлар, Забур китобининг 118 боби 7 ва 8 оятларида шундай ёзилган: “Соф кўнгилдан шукур қиларман. Сенинг одил ҳукмларингни ўрганиб, фармонларингни бажараман. Сен мени бутунлай ташлаб кетмагин”. Азизлар, шунинг билан эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернетдаги манзилимиз: www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Ҳозирча эса хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top