2:49

Гуноҳнинг бошланиши 06

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз. Азизлар сиз билан биргаликда Отамизга шундай хизмат қилаётганимиздан миннадормиз. Худованд хар биримизни мархаматласин.

Илондан эса Худо ҳеч нимани сўрамади. Азизлар ҳақиқат шундан иборатки, Одам Ато ҳам, Момо Ҳаво ҳам ўз ихтиёрлари билан гуноҳни танладилар. Худо уларга айбини тан олишга имкон берди, аммо улар айбни бошқага қўйишни маъқул кўрдилар.

Эр: “Ўзинг менга берган хотин ўша дарахтнинг мевасидан менга олиб келган эди, мен ҳам едим”. Хотин: “Илон мени алдади, мен мевадан едим”. Ушбу икки жавоб натижаси: қурбон бўлиш психологияси, бошқани айблаш истаги.

Азизлар улар аслида нима дейишлари керак эди: “Худованд, мен катта айб иш қилдим. Сенинг тақиқловингни буздим ва мевадан едим. Илтимос, мени кечир”. “Худо, мен ҳам гуноҳ қилдим ва Сенга итоатсизлик қилдим.

Лекин Сен билан орамиздаги муносабатимиз олдингидай бўлишини хоҳлардим. Илтимос, айтгин, муносабатимизни яна қандай тикласам бўлади?!”. Ушбу икки гап қуйидаги натижага олиб келади: ўз ҳаттиҳаракатларингиз учун жавобгарлик.

Вазиятни тўғирлаш истаги. Одам Ато билан Момо Ҳаво аслида қандай жавоб беришлари керак бўлган бўлса, шундай жавоб қилмадилар. Ким билсин, балки, агар улар чин дилдан тавба қилганларида, Худо ўша заҳотиёқ одамлар билан олдинги муносабатини тиклармиди?!

Бу ҳақида бизга ҳеч нима маълум эмас, шунинг учун бу ҳақда гапиришнинг нима ҳожати бор? Худо Одам Ато ва Момо Ҳавони йўқ қилмади. Агар биз сиз билан судя бўлганимизда, биз албатта, жиноятчиларга энг олий жазони берган бўлардик.

Аммо Худо ўзгача қарор қилди. Ҳақиқатан ҳам, Худонинг инояти бизнинг тасаввуримиздан анча юқори. Иноят лойиқ бўлмаган меҳршафқат. Биринчи одамларнинг қилган гуноҳини оқибати бутун одамзодга таъсир қилди.

Биз мавзумизнинг давомида кўрсак бўладики, Одам Ато билан Момо Ҳаво одамзоднинг вакили сифатида ҳаракат қилишган. Қилган гуноҳи билан улар бутун одамзодга лаънат келтирди.

Худо эса Ўз инояти туфайли уларга шундай ваъда берди: Парвардигор Эгамиз илонга шундай деди: “Шу қилмишларинг учун лаънати бўлгайсан барча жонзотлар орасида ва жамики ёввойи ҳайвонлар орасида. Қорнинг билан судралиб юргайсан, умринг бўйи тупроқ егайсан. Ушбу ваъда хозирги кунга қадар амалда эканлигини барчамиз яхши биламиз.

Азизлар шу ерда мавзумизга якун ясаб, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top