3:35

Худонинг сўзи 203

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг доимий мухлислари. Сизлар билан яна ёзнинг иссиқ кунларида учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, барчангизга тинчлик-омонлик ва руҳий ҳамда маънавий бойлик тилаган ҳолда бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. Юсуфнинг қалбида гуноҳни жазосиз қолдирмайдиган муқаддас одил Худовандга нисбатан ҳурматни ифодалайдиган қўрқув пайдо бўлди. Гуноҳ олдидаги қўрқинч ёш йигитнинг юрагида чуқур илдиз ортди ва у гуноҳ қилишдан кўра ўлимни афзал кўрди.

Ёқуб ўғли билан Мамреда бўлган пайтда унга, бу ерда Иброҳимга қандай илтифот кўрсатилганлиги ҳақида гапириб берган эди. Бу ерда Худованд икки нафар фаришта ҳамроҳлигида Иброҳимнинг ҳузурига келиб, унинг зиёфатини қабул қилган эди. Ўша пайтда Иброҳим Худованддан, агарда Садўмда ҳеч бўлмаганда ўнта солиҳ одам топилса, Садўмга раҳм-шафқат қилиши ҳақида сўрай олган. Лекин бундай одамлар у шаҳарда йўқ эди. Кўпинча Юсуф Ўлик денгиз қаршисида турар экан, қачонлардир бу ерда гуноҳкор шаҳарлар — Садўм ва Ғамўра бўлгани ҳақида ўйларди.

У, гўёки бу шаҳарларда яшаган нопок одамларнинг бошларига осмондан жазо ёғилган пайтдаги нолаларини эшитгандек бўларди. Мўриё ерига келганда эса Юсуф, қурбонликни куйдириш учун ярайдиган ўтинларни елкасига ортиб олган бобоси Исҳоқ ҳақида ўйларди. Куйдириладиган қурбонлик эса Исҳоқнинг ўзи бўлиши керак эди. Ёқуб ўғли билан Байтилга келган пайтда, Юсуф чодир олдига келганида бу ерда Иброҳимнинг имони синалиши ҳақида гап кетяпти. Ўша пайтда Худованд Иброҳимга ўз ўғли Исҳоқни қурбон қилишни буюрган.

Худованд Иброҳим Унинг иродасини бажармоқчи бўлганини кўрди ва Исҳоқнинг ҳаётини сақлаб қолди. Азиз радио тингловчи биродарлар, айнан шу ҳақида Ибтидо китобининг 22 боби 1 оятидан 19 оятигача бўлган жойдан ўқиб олишингиз мумкин. Юсуф шу ерда тунаб қолар экан, унга ҳам осмон дарвозалари очилишини ва у ҳам қачонлардир отаси Ҳоронга қочиб кетаётган пайтда кўрган, юқорига ва пастга чиқиб тушаётган Худованднинг фаришталарини, кўришни орзу қиларди. Юсуф бундай ёрқин орзулар билан ухлаб қолар экан, ажойиб тушлар кўрар эди.

Бир куни Юсуф тушида қуёш, ой ва осмондаги ярқираб турган ўн битта юлдуз бирдан унга таъзим қилишаётганини кўрди. Юсуф бу кўрган тушини отасига айтиб берганда, отаси ўғлини ўйлаб хавотирга тушиб қолди. Ёқубга ўғли бундай тушлар таъсири остида мағрурланиб ва кеккайиб кетиши мумкиндек туюларди. Худованд доимо мағрурларга қаршидир. Балки Ёқуб шуни билиб хавотирланга бўлиши хам мумкин. Азиз биродарлар, шунинг билан Юсуф ҳақидаги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Эшиттиришимизнинг давомини эса келаси мавзуларимизда давом эттирамиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал сиз азизларга, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najon.com Ҳурматли радио тингловчи мухлислар, имкон топиб бизнинг ушбу электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top